UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 фев 13:39
Янгиликлар

Кураш

Зангиотада юртимиз полвонлари Ўзбекистон кубоги учун курашмоқда

Миллий спортимиз кураш бўйича ўтказиладиган ҳар қандай кўринишдаги мусобақа ҳамиша мухлислар эътиборини тортган.

Куни кеча Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Миллий гвардия” спорт мажмуасида бошланган Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам шу ҳол кузатилди. Беллашувларни томоша қилиш, ўз спортчиларини қўллаб-қувватлаш учун Сурхону Қашқадарё, Бухорою Хоразмдан келган ишқибозлар илк кунги баҳсларнинг шиддатли ўтишини таъминлади, десак муболаға бўлмайди.

Полвон борки, ишқибозлар қўлловидан, далдасидан куч ва маънавий кўмак олади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Мамлакат кубогининг дастлабки кунида эркаклар 60, 66, 73 килограммда, аёллар эса 48, 52, 57 килограммда ғолиблик учун беллашди.

Шиддатли ўтган баҳсларда Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент, Сирдарё ва бошқа вилоятлар спортчилари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Ўзбекистон кубогининг очилиш тантаналарида, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимларида иштирок этган спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Н.Ҳалилов, Жамоат хавфсизлиги университети ректори М.Рустамбоев, мамлакат кураш федерацияси раиси ўринбосари У.Умаров халқимизга хос бўлган мардлик, жасурлик, ватанпарварликни ўзида акс эттира олган миллий спортимиз курашни оммалаштиришда бу каби мусобақалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Айтиш лозим, ўтказилаётган мусобақада эркаклар ва аёллар 16 вазн тоифасида баҳс олиб бормоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган сара полвонлар яккалик ва жамоавий беллашувларда Ўзбекистон кубоги учун курашмоқда.

Мусобақа 21 февралга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг