UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

10 фев 14:49
Янгиликлар

Сув спорти турлари, Париж-2024

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпиадаси учун навбатдаги йўлланмани қўлга киритди

Шу кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида сув спорти турлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ушбу мундиалда Ўзбекистон вакили Игорь Мялин 10 метр баландликдан сувга сакраш мусобақасида финал босқичига чиқиб, “Париж-2024” олимпия ўйинларининг йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Бу ҳақда сув спорти федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун бўлиб ўтган ярим финал мусобақасида Игорнинг чиқиши 415.80 балл билан баҳоланди ва спортчимиз ҳал қилувчи финал босқичига чиққан 12 нафар спортчи орасида 7-натижага эришди. 

Регламентга кўра, 10 метр баландликдан сувга сакраш мусобақасида финал босқичига чиққан 12 нафар спортчи “Париж-2024” олимпия ўйинларига йўлланмани нақд қилиб қўяди.  

Демак, финал мусобақасида медаллар учун курашни давом эттирадиган ҳамюртимиз Игорь Мялин бир вақтнинг ўзида Олимпия ўйинларига йўлланмани ҳам қўлга киритди. Финал баҳслари бугун кечки дастурдан ўрин олган. 

Ўзбекистон сузиш федерацияси Игорь Мялин ва унинг мураббийларини “Париж-2024” олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритгани билан муборакбод этади", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, бу Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадаси учун 18-лицензияси бўлди.

Шунингдек, бу Ўзбекистон учун сувга сакраш баҳсларида Олимпия ўйинларига қўлга киритилган илк лицензия бўлганини таъкидлаш лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг