16 авг 14:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
IBF рейтинги янгиланди. Эргашев ва Жалолов Топ-15`ни тарк этди
Халқаро бокс федерацияси (IBF) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Эътиборлиси, супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда сўнгги жангида мағлубиятга учраган Шоҳжаҳон Эргашев Топ-15 рейтингини тарк этди. Жалолов ҳам, Эргашев ҳам ўтган ой 13-ўринда қайд этилганди.
Рейтингда 2 нафар боксчимиз қолди:
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қайд этилди;
Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 10-ўринни эгаллади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар