28 июл 14:08
Янгиликлар
Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Жанубий Корея билан ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кузги халқаро кунларда навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказади.
Вакилларимиз 6 октябрь куни сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Учрашув ўтказиладиган шаҳар ва ўйиннинг бошланиш вақти ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берилади. Кореяликлар, шунингдек, 2 октябрь куни Венесуэла билан ҳам куч синашади. Бу ҳақида КФА матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, бу йилдан эътиборан сентябрь ва октябрь ойларидаги фифа кунлари бирлашди. Бу терма жамоаларга футболчиларни узоқ масофаларга кўп қатнатмасдан, 16 кунлик ягона йиғин давомида кетма-кет 4 та ўйин ўтказишини таъминлайди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар