UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0 11:55Ўзбекистонда қатор профессионал футбол клублари ишончли бошқарувга берилади 0

28 июн 10:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин!

Оғир вазн тоифасида катта ўзгаришлар юз бермоқда.

Александр Усик WBC, WBA ва IBF чемпионлик камарларидан воз кечганидан сўнг, ушбу йўналишларда янги чемпионларни аниқлаш жараёни бошланди. Вакант, яъни бўш қолган IBF чемпионлик камари атрофида ҳам турли тахминлар пайдо бўлмоқда.

Ҳозирги вазиятда кубалик Фрэнк Санчес IBF рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди ва чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Хориж матбуотидаги хабарларга таянадиган бўлсак, ташкилот қоидаларига асосан, Санчес бўш қолган камар учун жанг қилиш имкониятига эга.

Унга ўзбекистонлик икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалоловнинг мазкур чемпионлик жангида рақиблик қилиши ҳақида муҳокамалар кучайди. Профессионал фаолиятида ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган Жалолов сўнгги баҳсида хорватиялик Агрон Смакичини техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

Бироқ айни пайтда Баҳодир Жалолов ва Фрэнк Санчес ўртасида IBF камари учун жанг ўтказилиши бўйича расмий қарор қабул қилинмаган. Айрим манбаларга кўра, IBF биринчи рақамли даъвогар Санчесга Мозес Итаума – Филип Хргович жуфтлиги ғолиби билан чемпионлик жангини ташкил этиши мумкин. 

Аммо тахмин қилишларича, Фрэнк титул учун баҳсда IBF рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз билан баҳс олиб бориши эҳтимоли юқори.

Июнь ойи ҳолатига кўра IBF рейтинги:

1. Фрэнк Санчес (Куба)

2. Вакант

3. Мозес Итаума (Буюк Британия)

4. Филип Хргович (Хорватия)

5. Энтони Жошуа (Буюк Британия)

6. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон)

7. Тайсон Фьюри (Буюк Британия)

8. Фабио Уордли (Буюк Британия)

9. Деонтей Уайлдер (АҚШ)

10. Ричард Риакпорье (Буюк Британия).

Маълумот учун, Хргович ва Итаума 29 август куни ўзаро баҳс олиб боришади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг