UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

11 июл 18:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди

21 ёшли британиялик оғир вазнли боксчи Мозес Итаума вакант бўлиб турган IBF чемпионлик камарини қўлга киритиш имкониятидан фойдаланмайди.

Итаума Халқаро бокс федерацияси (IBF) томонидан тайинланган кубалик Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик жангини қабул қилмади.

«Фрэнк Санчес, Мурат Гассиев ва Даниэль Дюбуага қарши жанглар режамизда бор. Бу шунчаки вақт масаласи. Аммо ҳозир менинг Хрговичга қарши жангим белгиланган, тушунишимча, Санчеснинг ҳам рақиби бор. Ўйлайманки, охир-оқибат барибир барчамиз ўзаро жанг қиламиз», — дейди Итаума The Ring журналига берган интервьюсида.

29 август куни Лондонда Мозес хорватиялик Филип Хрговичга қарши рингга кўтарилади. Энди IBF чемпионлик камари учун Фрэнк Санчес ким билан жанг қилиши ҳозирча номаълум. Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов мазкур ташкилот рейтингида олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг