UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди, унда Диёра Келдиёрова ҳам шуғулланяпти + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:44Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди 0 18:18Роналду клубида улкан муаммо: "Ал Насср"га трансфер тақиқи таҳдид солмоқда 0 17:49Ростовцев ва Цветков Италиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди + ФОТО 0 17:26Гусковнинг вазнидаги чемпион Карлос Ульберг Анкалаевнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:02Тўрабек Хабибуллаев Арманистонда чемпион бўлди, яна уч боксчимиз шоҳсупада! 0 16:37"Сукут сақлашни маъқул кўргандим, лекин...". Пирло Италия ФФ билан барбод бўлган келишув ҳақида гапирди 0 16:12Афсонавий Аюбхон Камолов 50 ёшида жанг қилди 0 15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0 14:46Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр 0 14:22Макгрегорнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди 0 13:51Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маъноли изоҳ қолдирди + ФОТО 0 13:23Бугун Майамида Ўзбекистон - АҚШ тарихий матчи старт олади 0 13:01ЖЧ-2026 финалини бошқарган ҳакам фаолиятини якунлади 0

20 авг 10:35
Янгиликлар

Бокс рейтинги

Баҳодир Жалолов WBC'нинг янгиланган рейтингида 6-ўринга кўтарилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Эътиборлиси, супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов янгиланган рейтингда 6-ўринга кўтарилиб олди. Икки карра Олимпиада чемпиони июль ойи рейтингида 8-ўринни эгаллаб турганди. 

Ушбу вазнда Александр Усик чемпион, Тайсон Фьюри эса 1-ўринни банд этган. Жалоловдан олдинги ўринлардан Агит Кабайе (Германия), Мартин Баколе (Конго/Буюк Британия), Чжанг Чжилей (Хитой), Эфе Ажагба (Нигерия/АҚШ) жой олган.    

Янгиланган рейтингдан 10 нафар боксчимиз ўрин олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 2 поғона кўтарилиб, 6-ўриндан жой олди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди;

Суперярим ўрта вазн тоифаси (69,9 кг): Исроил Мадримов 3-ўринда қайд этилди;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов бир поғона юқорилаб, 7-ўринни банд этган бўлса; Жаҳонгир Расулов 3 поғонага пастлади ва 30-ўринни эгаллади;

Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 18-ўринни банд этган;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этиб турибди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 1 поғона пастлаб, 35-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан бир поғона юқорилади ва 4-ўриндан жой олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг