UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

27 янв 07:31
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Харбин-2025

Ўзбекистоннинг Харбин-2025 Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби маълум, ундан бир неча "легионерлар" ўрин олган

7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари ташкил этилади.

Унда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши сўнгги кунларгача сўроқ остида қолаётганди. Бироқ кеча мусобақа расмий сайтида Ўзбекистон МОҚқа оид маълумотлар пайдо бўлди.

Мусобақа расмий сайтидаги маълумотларга таянадиган бўлсак, Ўзбекистон ҳозирча 6 та йўналишда қуйидаги спортчиларни рўйхатдан ўтказган:

Конькида учиш (Данила Семериков)

Шорт-трек (Денис Айрапетян, Даниил Ейбог)

Фигурали учиш (Дмитрий Чигирев, Екатерина Гейниш, Нигинабону Жамолиддинова, Севинч Раҳимова, Азизмурод Шабазов)

Тоғ чанғиси (Арман Гаюпов, Никита Горковский, Ксения Григорьева, Валерия Ковалева, Мария Морозова, Медет Назаров, Сабина Режепова, Комилжон Тўхтаев)

Биатлон (Дилмурод Абдурахманов, Ролан Раимқулов)

Чанғи альпинизми (Махсуджон Акобиров, Мохинур Аралова, Феруза Бобоқулова, Эъзозбек Хушвақтов, Шохрух Сардоров, Жасур Шамшиддинов, Асила Шойимова, Эъзоза Шаймардонова).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг