UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади 0 09:43Мутлақ жаҳон чемпиони камарини ҳимоя қилди 0 09:22Зверев Мюнхен турнири бош совринига эга чиқди 0 09:01Дю Плесси жароҳат олди, Чимаевга қарши жанг бекор қилинди – инсайд 0 08:40Тошкентда конкур усталари беллашишмоқда 0 08:19U 17 Осиё кубоги. Уч футболчимиз "энг яхши" совринига эга бўлди 0 07:58Grenke Freestyle Chess Open. Жавоҳир Синдаровда ғалаба, Магнус Карлсенда юз фоизлик натижа! 0 07:37Cвитолина икки йиллик танаффусдан сўнг соврин ютди + ФОТО 0 07:16Бугун Осиё чемпионатида икки боксчимиз рингга кўтарилади 0 22:35U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон финалда 9 киши бўлиб қолди ва якунда чемпионликни қўлга киритди 0 22:32Лазизбек Мулложонов WBC Гран-присини техник нокаутли ғалаба билан бошлади 0 18:20Руслан Абдуллаев филиппинлик тажрибали рақибига қарши жангидан қанча гонорар олгани маълум бўлди 0 17:57"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди 0 17:35Промоутер: "Барчамиз биламиз, у Виржил Ортис билан жанг қилишни хоҳламайди" 0 17:08Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган курашчиларимиз муносиб тақдирланишди 0

29 мар 10:33
Янгиликлар

Футбол

Пеп Гвардиола Ўзбекистондан қайтган Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

"Манчестер Сити" клуби эртага Англия Кубогининг 1/4 финал босқич доирасида "Борнмут"га қарши сафар ўйинини ўтказади.

"Унинг бунчалик кўп ўйин ўтказиши кутилмаганди, аммо бутун мавсум давомида ҳимоя чизиғимизда юзага келган вазият шуни тақозо этди. Унда ўзига хос фазилатлар бор, бу аниқ. Жуда, жуда ажралиб турадиган хусусиятларга эга; у ғоят чаққон, майдонда борини беради, баъзан юз ифодаси буни кўрсатмаса-да, кўплаб ҳаракатларида бутун эҳтиросини намоён этади...

Ва биз ундан қисқа вақт ичида, машғулотсиз ва бошқа кўп нарсаларсиз ҳам завқланмоқдамиз. У бизга катта ёрдам берди. Витор иккиси ҳали ёш, мавсум ўртасида мослашиш осон эмас, янги ўйинчилар, янги лига ва шунга ўхшаш нарсалар, аммо улар жуда яхши ҳолатда ва ниҳоятда ижобий кайфиятда.

Биз Абдуқодирни инглиз тилини машқ қилиш ва ўрганишга ундаймиз, чунки мулоқотга киришиш учун бу жуда муҳим", - деди Гвардиола. 

Эслатиб ўтамиз, "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашуви эртага, 30 март куни бизнинг вақт билан 20:30 да бошланади. Ўйин "Zo`r TV" телеканали орқали жонли эфирга узатилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг