UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0

17 апр 07:27
Янгиликлар

Хоккей

Ҳақиқий сенсация! Қувайт Арманистонни мағлуб этиб, Ўзбекистонга катта ёрдам берди. Хоккейчиларимиз бугун навбатдаги ўйинида музга чиқади

Кеча Ереван шаҳри (Арманистон) мезбонлик қилаётган хоккей бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг IV дивизионида учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Кун давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси эронлик хоккейчиларга қарши музга чиқиб, 20:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи беллашувда индонезияликлар Малайзия термасидан 7:4 ҳисобида устун келди.

Мусобақа мезбони бўлмиш Арманистон эса Қувайтга қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда овертаймда 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу орқали Ўзбекистон терма жамоаси 7 очко билан дивизион пешқадамига айланиб олди. Арманистон эса иккинчи ўринга тушди. Олдинда ҳар бир терма жамоани иккитадан ўйин кутиб турибди. Вакилларимиз III Б дивизионига йўл олиши учун мазкур ўйинларнинг барчасида асосий вақтда ғалаба қозонишлари талаб этилади.

Бугун хоккейчиларимиз тўртинчи тур доирасида Индонезия жамоасига қарши музга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади. Арманистон эса бу сафар Эрон билан тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг