UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Александр Усик: "Мен доим 12 раундга тайёрланаман. Лекин имконият бўлса, Дюбуани нокаут қиламан" 0 17:53Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда 0 17:27UFC Австралияда турнир ўтказилишини анонс қилди (ПОСТЕР) 0 17:10Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади 0 16:54Конор МакГрегор допинг синовлари тизимига қайтди 0 16:26Даниэль Дюбуа: "Усикнинг ожиз нуқталари бор" 0 16:02МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди 0 15:39Усик Фьюри билан трилогия ҳақидаги миш-мишларни рад этди 0 15:17Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо реванш борасида музокара олиб бормоқда 0 14:51Александр Усик Дюбуага қарши жанг олдидан қандай ҳолатда эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 14:25Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум 0 14:03Царукян кейинги жанги қачон бўлишини айтди 0 13:41Усик нега яна иккита жангдан кейин боксни тарк этмоқчи эканини тушунтирди 0 13:20UFC 318: Турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 12:55"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи 0

03 июл 12:25
Янгиликлар

Шахмат

Superunited Rapid & Blitz Croatia. Абдусатторов рапид бўйича учта партияда дона сурди

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Grand Chess Tour" туркуми мусобақаларининг ҳисоб бўйича учинчи турнири старт олди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўтказилади. Унда Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабиано Каруана сингари шахмат юлдузлари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам совринли ўринлар учун дона сурмоқда.    

Мусобақа айланма форматда ўтказиляпти. Рапид баҳслари 9, блиц учашувлари эса 18 партиядан иборат бўлади. Кеча мусобақанинг илк куни рапид баҳслари доирасида 3 та тур партиялари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов 1-турда қора доналарда нидерландиялик Аниш Гирига имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа, учинчи турда эса мезбонлар вакили Иван Сарич билан дурангга имзо чекди. 

Турнирда ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. Гроссмейстеримиз 6 имкониятдан 2 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринни эгаллаб турибди. Тўрт очкога эга Магнус Карлсен қўшимча коэфицентларга кўра пешқадамлик қилмоқда.   

Мусобақа иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана, Уэсли Со (иккиси ҳам АҚШ), Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанандҳа (иккиси ҳам Ҳиндистон), Аниш Гири (Нидерландия), Ян-Криштоф Дуда (Польша), Алиреза Фирузджа (Франция), Иван Сарич (Хорватия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг