UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Новак Жокович "Уимблдон"даги 100-ғалабасини қўлга киритди 0 11:13Камарга яқинлашаётган Муҳаммад Шехов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 10:52ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан дубль + ВИДЕО 0 10:31Superunited Rapid & Blitz Croatia. Абдусатторов блиц баҳсларининг биринчи кунини яхши ўтказди 0 10:10Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокида камар учун кечган жанг муддатидан аввал якунланди + ФОТО 0 09:49Турки аш Шайх Бетербиев - Бивол трилогиясини Россияда ўтказишга рухсат берди 0 09:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Боруссия"ни мағлуб этган "Реал" 1/2 финалда + ВИДЕО 0 09:07Junior European Cup 2025. Ўзбекистон 4 та медаль эвазига 32 давлат орасида 1-ўринда бормоқда 0 08:46Илия Топурия: "Кейинги рақибим ким бўлишини биламан" 0 08:22Конор Макгрегор 2026 йилда Оқ уй олдида ким билан жанг қилишни режалаштираётганини айтди (ФОТО) 0 07:58Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, 1/2 финалга йўл олди + ВИДЕО 0 07:34Asian Juniors Cup 2025. Ёшларимиз илк кунги беллашувларда 9 та медаль қўлга киритишди, 4 таси олтин! 0 07:02Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 18:23Жон Жонс қайтишига ишора қилди 0 18:02Жота ва гуллар 0

04 июл 08:23
Янгиликлар

Дзюдо

Almaty Cadets Asian Cups 2025. Биринчи кун якунига кўра 16 та медаль билан 1-ўриндамиз!

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги бошланди.

Baluan Sholak аренаси мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада 4 қитъанинг 10 давлатидан келган жами 459 (292 ўсмир, 167 қиз) нафар дзюдочи медаллар йўлида баҳс олиб бормоқда. 

Almaty Cadets Asian Cups 2025 турнирининг илк куни ўғил болалар -50, -55, -60, -66 кг, қизлар эса -40, -44, -48 ва -52 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Катта таркибда мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочилар илк кунги беллашувларда 4 та олтин, 6 та кумуш, 6  та бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси жами 16 та медаль билан биринчи кунги баҳслар якуни бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб турибди.  

Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Алматидаги мусобақани бевосита аренадан кузатиб бормоқда. Бу медаллар учун курашётган кадетларимизга қўшимча далда бўлмоқда. 


Биринчи кун шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Олтин медаллар

-50 кг: Хуршид Султонов 

-60 кг: Дилшод Каримов 

-40 кг: Алина Колючева 

-48 кг: Гулмира Холмурзаева  


Кумуш медаллар

-50 кг: Муҳаммадқодир Шодмонов  

-55 кг: Беҳрузжон Очилов  

-66 кг: Санжарбек Ашуров 

-40 кг: Моҳинур Оллаберганова 

-44 кг: Динора Ҳасанова 

-52 кг: Нигина Умирзоқова 


Бронза медаллар

-55 кг: Илёс Митанбоев 

-60 кг: Амирхон Озодов

-66 кг: Султонбек Қўлдошбоев 

-40 кг: Дилафруз Болтабоева

-48 кг: Наргиза Дўстмаматова 

-52 кг: Зуҳра Алимова 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг