UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Ислам Махачев — Камару Усман ҳақида: "У ҳали ҳам яхши формада" 0 12:20"Бивол Бетербиевга қарши учинчи жангни ўтказмайди" - Хирн 0 11:59Махачев — Топуриянинг жамоасига нисбатан танқидлари ҳақида: "У нимадандир норози, аниқлаштириб олишим керак" 0 11:38"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди 0 11:17"Иан Гарри "менинг Макгрегорим" бўла олмайди" - Ислам Махачев 0 10:39Камару Усман қандай ҳолатда эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 10:17"Қизиқарли жанглар бўларди". Махачев — ММА бўйича жаҳон чемпионати ҳақида гапирди 0 09:40"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди 0 09:16Наоя Иноуэ Пикассо билан жангидан қониқмади 0 08:39Усик 2026 йилда Уайлдер билан жанг қилиш истагини билдирди 0 08:12Ислам Махачев Арман Царукян билан эҳтимолий грэпплинг жанги ҳақида фикр билдирди 0 07:30Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади 0 21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0

23 дек 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шумков Тошкентда Халоковга реванш беришга тайёр

Россиялик боксчи Всеволод Шумков Дубайда бўлиб ўтган IBA Жаҳон чемпионатининг -60 кг вазн тоифаси финал жангиида ҳамюртимиз Абдумалик Халоковни мағлуб этганди.

Ушбу жангда Шумков боксчимизнинг қулоғидан тишлаб олган ва бу ҳолат жаҳон бокс ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлганди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси вазият юзасидан шикоят киритган, аммо IBA, яъни Халқаро бокс ассоциацияси жанг натижасини ўз кучида қолдирганди.

Россия бокс федерацияси мураббийлар кенгаши раиси Эдуард Кравцовнинг сўзларига кўра, IBA.PRO турнирларидан бирида ташкилот боксчилар ўртасида реванш жангини ўтказишга тайёр.

"Фикримча, объектив қарор қабул қилинди, - деди Кравцов "Матч ТВ"га берган интервьюсида. - Биламан, IBA раҳбари Умар Кремлёв реванш уюштиришга ва ҳар икки боксчига IBA.PRO шоуси форматида кучлиларни аниқлаш имкониятини беришга тайёр. Ҳамма савол шундаки, агар Ўзбекистон томони Халоков ушбу вазн тоифасида ҳақиқатан ҳам энг кучли эканлигини исботлаш учун реванш олишни истаса, бунга рози бўладими?

"Шунингдек, Всеволод Шумков билан ҳам суҳбатлашдим. Ва у ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда реванш беришга тайёр. Қолаверса, Шумков Тошкентда реванш жанги ўтказилишига ҳам тайёр эканини айтди", - дея қўшимча қилди Кравцов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг