UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Разамбек Жамалов эртанги жанги олдидан жамоаси билан Тбилисига етиб борди (ФОТО) 0 16:42Дана Уайт — Макгрегорнинг келажаги ҳақида: "Агар ютса бешта, ютқазса учта сценарий бор" 0 16:12Нурсултон Рўзибоев укасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Москва шаҳрига етиб борди + ВИДЕО 0 15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0

22 дек 18:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA Халоков - Шумков жанги бўйича якуний қарорни маълум қилди

Халқаро бокс ассоциацияси IBA Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалига оид маълумотни тақдим этди.

Ёдингизда бўлса, Абдумалик Халоков иштирокидаги финал жангида рақиб боксчимизнинг қулоғидан тишлаб олганди.

Маълум қилинишича, -60 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган Абдумалик Халоков ҳамда Всеволод Шумков ўртасидаги жанг натижаси ўзгармайди. 

Ушбу ҳолат тасодифан бўлди ва жанг натижасига таъсир қилмаган деб топилди.

Рефери ушбу вазиятда яқин турган ва жангни тўхтатишга асос йўқ деб ҳисоблаган. Шунингдек, IBA маълумотида келтирилишича, Халоков жангни одатий тарзда давом эттирган. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси томонидан мазкур вазият бўйича тадбир якунлангунча апелляция берилмаган, дейилади IBA тақдим этган пресс-релизда. 

Шу тариқа, жанг натижаси ўзгармай қолди ва Абдумалик Халоков Жаҳон чемпионатини кумуш медаль билан якунлади. Россиялик Всеволод Шумковнинг олтин медали эса ўзида қолди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг