UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0

24 янв 18:34
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабиб Нурмагомедовнинг рақиблари: жанг олдидан ва жангдан сўнг + ФОТО

Россиялик аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов бугунги кунда дунё миқёсида машҳур спортчи ҳисобланади.

Нурмагомедовнинг Ўзбекистонда ҳам мухлислари кўплаб топилади. Шуни эътиборга олган ҳолда, Нурмагомедовнинг жангларига бағишланган мақолани эътиборингизга тақдим этамиз.

У мағлубиятга учратган рақиблар жангдан кейин қандай ҳолатга тушиб қолган? Буни суратлар ёрдамида билиб оламиз.

2012 йил, 20 январь - Камал Шалорус

Иккинчи раунддан сўнг Шалорус промоушеннинг янги вакили томонидан шу даражада дўппосландики, бурчакда турган жамоадошларига қарата шу саволни берди: "Ҳозир нечанчи раунд?"



Таққослаш учун Хабиб жангдан сўнг шу кўринишда эди.



2012 йил, 7 июль - Глейсон Тибау

Нурмагомедов жангда агрессив харакатлари билан ажралиб турди. Бу эса бразилиялик рақибнинг юзида жароҳат пайдо бўлишига сабаб бўлди. Унинг ўнг кўзи остида оқаётган қонни кўришингиз мумкин.



Хабиб эса ўша жангдан сўнг хотиржам кўринишда эди.



2013 йил, 19 январь - Тиаго Таварес

Бу ерда ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Рефери тўқнашувнинг 115-сониясида жангга аралашишга мажбур бўлганди.



2013 йил, 25 май - Абель Трухильо

Агар омма сенга хуштакбозлик қилаётган бўлса бу сен грэпплинг бўйича ҳақиқий мастер-класс намойиш этганинг учун.



Жанг якунида Хабиб ғалабани шу кўринишда нишонламоқда




2013 йил, 21 сентябрь - Пэт Хили

Жанг жуда ажойиб ўтганди. Хили ҳам ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди. Бироқ, Хабиб савия борасида рақибидан устун эканлигини намойиш этди. Ўша жангдан сўнг Нурмагомедов чемпионлик камари учун даъвогарлардан бири сифатида эътироф этила бошланди.



Жангдан кейинги сурат



2014 йил, 19 апрель - Рафаэль Дос Сантос

Хабиб бу жангда ҳам рақибини "ғажиб қўйди"



Қаҳрамонимиз жангдан кейин



2016 йил, 16 апрель - Даррелл Хорчер

Хорчер ажойиб жанг қилди. Аммо, якунда унинг ҳолати шундай кўринишда эди.



Хабиб учун эса муаммо йўқ



2016 йил, 12 ноябрь - Майкл Жонсон

Жонсоннинг ўзига бўлган ишончи биринчи раундда ўтказиб юборилган жуда кучли зарбадан сўнг қаергадир йўқолиб қолади. Ўша вазиятдан сўнг жанг Нурмагомедов учун болалар ўйинига айланади.



Спортчи ҳатто терлагани ҳам йўқ



2017 йил, 30 декабрь - Эдсон Барбоза

Дональд Серроне, Бобби Грин, Эван Данэм, Лукас Мартинс, Пол Фельдер, Тони Фергюсон, Энтони Петтис, Гилберт Мелендес, Бенеил Дариюш, Хабиб Нурмагомедов. Барбоза уларни мағлуб эта олмаган. Лекин, барча жангларда у яхшигина қаршилик кўрсатган. Доимо нимадир ҳалал бериб қолган. Унинг маҳоратини шубҳа остига қўя олмаймиз.


Иккинчи раундда рефери ундан жангни давом эттира олиш-олмаслигини сўрамоқда. Аммо, Барбоза жангни охиригача етказа олган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
24 янв 21:24:50
Bavarist
maykl jonson bn bulgan jangda 1-chi roundni bowlaniwida xabib qiynalgandi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг