02 окт 08:00
Янгиликлар
Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE)
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлади.
10:13. Дзюдода ФИНАЛ! Музаффарбек Тўрабоев мўғулистонлик рақибини иппон эвазига мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!
10:10. Таэквондо. Асадбек Самандаров мезбон рақибга имкониятни бой берди.
9:53. Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев ярим финалда япониялик рақибига имкониятни бой берди. У иштирокидаги навбатдаги баҳс бронза учун бўлади.
9:45. Дзюдо. Нурбек Муртазоев ярим финалда қирғизистонлик рақибига мағлуб бўлди. У ҳам бронза учун курашади.
9:28. Дзюдо. Умида Нигматова бронза учун ўтиш баҳсида таиландлик рақибасидан устун келди. Энди у бронза учун курашади.
9:25. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева КХДР вакиласига мағлуб бўлди. Кечки дастурда у бронза медали учун баҳс олиб боради.
9:21. Теннис. Ҳумоюн Султонов ярим финалда гонконглик рақибига 6:3, 3:6, 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлди ва мусобақани бронза медали билан тугатди.
9:00. Эркин кураш. Бобур Исломов қирғизистонлик рақибига 2:10 ҳисобида ютқазди.
8:58. Дзюдо. Музаффарбек Тўрабоев ҳам ярим финалда! Жанубий Корея вакили иппон эвазига мағлуб этилди.
8:49. Аёллар курашида эса Севинч Полвонова япониялик рақибасига 0:19 ҳисобида мағлуб бўлди.
8:46. Умида Нигматова япониялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.
8:35. Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев қозоғистонлик рақибидан устун келиб, ярим финалга чиқди.
8:30. Эркин кураш. Ҳасанбой Раҳимов қозоғистонлик спортчига 4:14 ҳисобида мағлуб бўлди.
8:23. Дзюдо. Барчиной Қодирова япониялик рақибасига мағлуб бўлди.
8:18. Дзюдо. Нурбек Муртозоев эронлик рақибидан устун келиб, ярим финалга йўл олди.
8:15. Регбичиларимиз Малайзияга 0:22 ҳисобида ютқазишди.
8:12. Слаломда эшкак эшиш. Жонибек Темиргалиев саралашни муваффақиятли бошлади. У иккинчи натижа билан кейинги босқичга йўл олди.
8:08. Эркин кураш. Умиджон Жалолов афсуски КХДР вакилига мағлуб бўлди. Агар кореялик спортчи финалга қадар етиб борса, Жалоловда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлади.
7:59. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева вьетнамлик рақибасидан устун келиб, ярим финалга чиқди.
7:55. Музаффарбек Тўрабоев тожикистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди.
7:33. Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев ҳам ғалаба билан бошлади. Таиланд вакили иппон эвазига мағлуб этилди.
7:30. Дзюдо. Барчиной Қодирова бангладешлик рақибасидан иппон эвазига устун келди.
7:12. Дзюдо. Нурбек Муртозоев тожикистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди.
7:10. Эркин кураш. Бобур Исломов Непал вакилидан 10:0 ҳисобида устун келди.
6:45. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева Шри-Ланка вакиласини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
6:30. Виртуал таэквондо. Жайсунов эронлик рақибига 0:2 ҳисобида ютқазди.
Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
5:00 - Регби, эркаклар - Ўзбекистон - Малайзия
5:20 - Таэквондо, микс, виртуал, саралаш ва финал - Жасурбек Жайсунов
6:00 - Велоспорт, скретч, саралаш ва финал - Нафосат Қозиева
6:40 - Аёллар кураши, саралаш ва финал - Актенге Кеунимжаева
7:00 - Дзюдо, саралаш ва финал - Нурбек Муртозоев
7:05 - Эркин кураш, саралаш ва финал - Бобур Исломов
7:30 - Дзюдо, саралаш ва финал - Барчиной Қодирова
7:30 - Слаломда эшкак эшиш, қайиқ, саралаш ва финал - Жонибек Темиргалиев
7:45 - Дзюдо, саралаш ва финал - Эрназар Сарсенбаев
7:50 - Эркин кураш, саралаш ва финал - Умиджон Жалолов
8:00 - Дзюдо, саралаш ва финал - Музаффарбек Тўрабоев
8:20 - Аёллар кураши, саралаш ва финал - Севинчой Полвонова
8:25 - Эркин кураш, саралаш ва финал - Ҳасанбой Раҳимов
9:00 - Волейбол, эркаклар - Ўзбекистон - Филиппин
9:55 - Таэквондо, саралаш ва финал - Асадбек Самандаров
10:15 - Бокс, финал - Тўрабек Ҳабибуллаев - Хань Сюэчжень (Хитой)
10:30 - Теннис, ярим финал - Ҳумоюн Султонов - Коулмен Вонг (Гонконг)
10:45 - Таэквондо, саралаш ва финал - Озода Собиржонова
11:30 - Таэкондо, саралаш ва финал - Жасурбек Жайсунов
14:00 - Бокс, финал - Абдумалик Халоков - Жанг Донгван (Жанубий Корея)
14:00 - Бадиий гимнастика, саралаш, жамоавий - Ўзбекистон терма жамоаси
14:30 - Бокс, финал - Жаҳонгир Зокиров - Айбек Оралбай (Қозоғистон)
Фикрлар