05 июн 11:01
Янгиликлар
16 июнь куни Тошкентда проф бокс кечаси ўтказилади, марказий жанг камар учун кечади
16 июнь куни ўтказиладиган бокс кечасида мухлислар жами 8 та жангга гувоҳ бўлишади. Оқшомнинг марказий жанги 20 ёшли боксчимиз Равшанбек Маҳаммаджонов иштирокида бўлиб ўтади. Мағлубият нималигини билмай келаётган Равшанбек угандалик Жума Васвага қарши рингга кўтарилади.
Ўн раундга мўлжалланган ушбу жанг вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун кечади. Ҳозирча айнан қайси йўналиш камари учун кечиши маълум эмас. Васва билан яна бир ҳамюртимиз Шохжаҳон Эргашев ҳам жанг ўтказган. Эргашев ўз чемпионлик камарини Васвадан ҳимоя қилган ва рақибини учинчи раундда нокаутга учратган эди.
Бўлажак бокс кечасида ҳамюртларимиздан Олим Назаров танзаниялик Франк Кивалабега қарши жанг олиб борса, WBA Asia камари соҳиби Ҳусниддин Пўлатов грузиялик Бадри Гогичашвилига қарши рингга чиқади. Ёш иқтидорли боксчимиз Равшанбек Шерматов эса яна бир грузиялик чарм қўлқоп устаси Жаба Мемишишига қарши жанг ўтказади.
Фикрлар