31 авг 20:00
Янгиликлар
Осиё ўйинлари. 13-кун. Ўзбекистонлик спортчилардан тўртта бронза
Ҳамюртларимизнинг иштирокларига оид энг тезкор янгиликлар билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин бўлди.
Кун якунига кўра тўрт нафар спортчимиз бронза медали билан тақдирланди:
Шерали Жўраев (дзюдо)
Бекмурод Олтибоев (дзюдо)
Нодира Гулова (самбо)
Аҳмад Раҳматуллоев (самбо)
17:25. Бокс. Исроил Мадримов ярим финалда филиппинлик Марсиал Феликсни мағлуб этиб ФИНАЛга чиқди!
17:06. Самбо. Аҳмад Раҳматуллоев бронза медали учун баҳсда тожикистонлик Жоми Ҳасанини мағлуб этиб БРОНЗА медалига эга бўлди.
17:04. Самбо. Ислом Аҳмеджанов бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик Беимбет Канжановга ютқазиб қўйди.
16:58. Бокс. Иқболжон Холдоров ярим финалда япониялик Дайсуке Наримацуни мағлуб этиб ФИНАЛга чиқди!
16:43. Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов ярим финалда мезбонлар вакили Аморагам Сунан Агунг билан жанг қилди ва ФИНАЛГА чиқди!
16:41. Самбо. Бронза медали учун икки ҳамюртимиз Нодира Гулова ҳамда Мадина Турғунбоева баҳс олиб боришди. Унда Нодира Гулова ғолиб бўлди ва БРОНЗА медалига эга чиқди.
16:12. Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда хитойлик рақибга қарши жанг қилди ва финалга йўл олди!
16:03. Дзюдочимиз Бекмурод Олтибоев бронза медали учун эронлик Жавод Маҳжубга қарши жанг ўтказди ва ғалаба қозонди. Бизда бронза!
15:19. Самбо. Мадина Турғунбоева ярим финалда мўғулистонлик рақибасига мағлуб бўлди. Энди у бронза медали учун бошқа бир спортчимиз, ўтиш жанглари орқали совринли ўринларга курашни давом эттираётган Нодира Гуловага қарши жанг қилади.
15:00. Дзюдо. Шерали Жўраев бронза медали учун ўтказилган баҳсда БАА вакили Иван Ремаренкони мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан жой олди!
14:29. Мадина Турғунбоева ярим финалга йўл олди. Нодира Гулова ва Аҳмад Раҳматуллоев чорак финалда ютқазиб қўйишди. Энди улар бронза медали учун курашни давом эттирадилар.
14:18. Дзюдо. Афсуски, Шаҳзодбек Собиров бронза медали учун жангда япониялик Машу Бакерга имкониятни бой берди.
13:35. Аҳмад Раҳматиллаевда ҳам ғалаба. Ислом Аҳмеджонов эса афсуски илк жангида мағлуб бўлди.
13:34. Самбо. Нодира Гулова ва Мадина Турғунбоева мусобақани ғалаба билан бошлашди ва чорак финалга йўл олишди.
13:30. Бобоусмон таиландлик рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб финалга йўл олди! Учинчи финал. Ҳамюртимизга финалда қозоғистонлик боксчи рақиблик қилади.
13:22. Самбо бўйича баҳслар старт олди. Жангларда тўрт нафар ҳамюртимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
13:13. Бобоусмон Батуров иштирокидаги жанг бошланмоқда. Унга таиландлик Арди Сайлом рақиблик қилади.
13:08. Велоспортчиларимиз Мэдисон йўналишидаги баҳсарда бешинчи ўринни эгаллашди.
13:02. Сувга сакраш. Достон Ботиров 3 метрдан сакраш баҳсларида ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда.
12:59. Шунқор финалда мўғулистонлик боксчига қарши тўқнаш келади.
12:45. Бокс. Шунқор Абдурасулов таиландлик рақибга қарши жанг ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди!
12:31. Энди Шунқор Абдурасулов финал йўлланмаси учун жанг қилмоқда.
12:30. Латипов финалда филиппинлик чарм қўлқоп устасига қарши жанг қиладиган бўлди.
12:14. Жасурбек Латипов ярим финалда қирғизистонлик рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.
12:09. Латипов фаоллик билан жанг олиб бормоқда.
12:02. Жасурбек Латиповнинг қирғизистонлик рақибга қарши жанги бошланди.
11:51. Бироздан сўнг боксчиларимиз ярим финаллардаги иштирокларини бошлашади.
10:02. Тўрт нафар спортчимиз бугун бронза медали учун ўтказиладиган жангда иштирок этади:
-90кг: Шаҳзодбек Собиров - Машу Бакер (Япония)
-100кг: Шерали Жўраев - Иван Ремаренко (БАА)
+100кг: Бекмурод Олтибоев - Жавод Маҳжуд (Эрон)
+78кг: Нодира Юлдашева - Икуми Оеда (Таиланд). Баҳслар Тошкент вақти билан соат 12:00дан сўнг бошланади.
09:40. Нодира Юлдашева ҳам ярим финалда ютқазиб қўйди.
09:29. Шаҳзод Собиров, Шерали Жўраев ва Бекмурод Олтибоев ўтиш жангида ғалаба қозонишди ва бронза медали учун баҳсда татамига чиқиш имкониятига эга бўлишди.
09:02. Дзюдочиларимиз чорак финалда мағлуб бўлишди. Биргина Нодира Юлдашева қозоғистонлик рақибидан устун келди ва ярим финалга йўл олди.
08:12. Боксчиларимиз иштирокидаги жангларнинг бошланиш вақтлари:
-52кг: Жасурбек Латипов (12:00)
-60кг: Шунқор Абдурасулов (12:30)
-69кг: Бобоусмон Батуров (13:15)
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов (16:00)
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов (16:45)
-64кг: Иқболжон Холдаров (17:00)
-75кг: Исроил Мадримов (17:45)
08:00. Дзюдочиларимиздан кетма-кет ғалабалар. Шаҳзодбек Осбиров, Рината Илматова ва Шерали Жўраев илк жангларида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олишди. Бекмурод Олтибоев эса мусобақадаги иштирокини чорак финалдан бошлайди. Нодира Юлдашева ҳам биринчи жангини чорак финал доирасида ўтказади.
07:22. Яна бир эшкак эшувчимиз Ольга Умаралиева 200 метр (К1) масофага бўлган баҳсларда қатнашди ва ўз гуруҳида учинчи бўлди. Бу орқали у тўғридан-тўғри финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
07:15. Эшкак эшиш баҳсларида 200 метр масофада (С1) стартга чиққан Дилноза Раҳматова ўз гуруҳида биринчи бўлди ва финалга йўл олди.
Бугун мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати:
Самбо
(саралаш ва финал)
-52кг: Аҳмад Рахматиллоев
-52кг: Ислом Аҳмеджанов
-48кг: Нодира Гулова
-48кг: Мадина Турғунбоева
Дзюдо
(саралаш ва финал)
-78кг: Нодира Юлдашева
+78кг: Рината Илматова
-90кг: Шаҳзодбек Собиров
-100кг: Шерали Жўраев
+100кг: Бекмурод Олтибоев
Бокс
(ярим финаллар)
-52кг: Жасурбек Латипов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-69кг: Бобоусмон Батуров
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-64кг: Иқболжон Холдаров
-75кг: Исроил Мадримов
Велоспорт трек
(Мадисон, финал)
Андрей Измайлов
Мурод Холмуродов
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
Артур Гулиев, Элёржон Мамадалиев (иккиталик С2, 200 м, саралаш)
Ольга Умаралиева (яккалик К1, 200 м, саралаш)
Дилноза Раҳматова (яккалик С1, 200 м, саралаш)
Сувга сакраш
Достон Ботиров (3 метр, саралаш ва финал)
Триатлон
Алина Ҳакимова (яккалик, финал)
Фикрлар
А.Раҳматуллаев. 52 кг. Финал. 13:00
Н.Гулова. 48 кг. Финал. 13:00
Дзюдо. 07:00 – 10:00, 14:00 – 16:00
Н.Юлдашева. -78 кг. Саралашдан – финалгача.
Рината Илматова. +78 кг. Саралашдан – финалгача.
Ш.Собиров. -90 кг. Саралашдан – финалгача.
Ш.Жўраев. -100 кг. Саралашдан – финалгача.
Б.Олтибоев. +100 кг ортиқ. Саралашдан – финалгача.
Бокс.
Ж.Латипов. Яримфинал. 12:00
Ш.Абдурасулов. Яримфинал. 12:30
Б.Батуров. Яримфинал. 13:15
Ҳ.Дўсматов. Яримфинал. 16:00
М.Мирзахалилов. 16:45
Й.Холдаров. 17:00
И.Мадримов. 17:45
Велоспорт-трек
А.Измайлов, Х.Холмуратов. Финал. 12:08
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
А.Гулиев, Э.Мамадалиев. Иккиталик. С2 × 200 м. Саралаш. 08:10
О.Умаралиева. Яккалик К1 × 200 м. Саралаш. 07:20
Д.Раҳматова. Яккалик С1 × 200 м. Саралаш. 07:00
Сувга сакраш
Д.Ботиров. 3 метрдан сакраш. Саралашдан – финалгача. 11:55
Триатлон
А.Ҳакимова. Индивидуал стандарт. Финал. 05:30 – 08:00
Guliev, Mamadaliyev juftligi,
Shubina Borzovoya juftligi, va
yana tortlikda qizlar qizlar qatnashadi,
Sambo da esa 2 ta vazn
Qizlar 68 kg Davletova Nilufar
Gulmira Ismatova
Erkaklar esa 90 kg da Yoqubov Nemat, Kamoliddin Xolmamatov,
Triatlonda 2 ta yigitimiz Kurishov, Yunusov
va Bokschilarimiz kurashadi