UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57FIFA Series. Ўзбекистон Габонни мағлубиятга учратди 0 18:45МЮ италиялик хавбекни қўлга киритмоқчи 0 18:20Одилхон Тошкентда жанг қилади. Рақиб эълон қилинди (ВИДЕО) 0 17:56Георгий Агзамов халқаро хотира турнири якунланди 0 17:30Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди 0 17:04Абдуқодир Ҳусанов Габон билан баҳсда майдонга туша олмайди. Сабаби маълум 0 16:39Эртага Самарқандда ATFC 28 турнири бўлиб ўтади 0 16:14Тошкентда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланди 0 15:49UFC Сиэттл турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 15:242026 йилда футбол клублари учун 560 млрд сўм ажратилади, Суперлига ва Пролига футболчилари даромад солиғидан озод этилади — Президент Қарори 0 15:01Эдди Хирн Жошуа қайси боксчи учун рингга қайтишга тайёрлигини айтди 0 14:40Арман Царукян фаолиятидаги энг қийин рақиби ким бўлганини айтди 0 14:18Делла Маддалена Махачев билан жангда йўл қўйган асосий хатоси қандай бўлганини айтди 0 13:54Ўзбекистон 1 апрель куни ЖЧдаги сўнгги гуруҳдошини билиб олади 0 13:25Муроджон Аҳмадалиев баҳордаёқ рингга қайтмоқчи 0

10 май 08:51
Янгиликлар

Теннис

19 ёшли Карлос Алькараз жаҳоннинг 6-ракеткасига айланди. Теннисчиларимиз ҳам юқорилади + ПОСТЕР

Теглар :  ATP
ATP эркак тенннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Ўтган ҳафта билан таққослаганда рейтингнинг Топ-10'лигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Мадрид “Мастерс”ида чемпионликни қўлга киритган испаниялик Карлос Aлькараз рейтингда 3 поғона юқорилаб, жаҳоннинг 6-ракеткасига айланди. Россиялик Aндрей Рублёв ва канадалик Феликс Оже ўз ўрнидан 1 поғона юқорилаган бўлса, италикялик Матео Берреттини 2, Каспер Рууд 3 ўрин пастлади. AТР рейтингини сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин янгиланган рейтингда ўз ўрнидан 3, Ҳумоюн Султонов 5, Санжар Файзиев 2, Саидаъло Саидкаримов 2, Жўрабек Каримов 5 поғона юқорилади. Теннисчиларимиздан фақат Сергей Фомин пастлади. У рейтингда 21 поғона пастга тушиб кетди.

ATP рейтинги. Топ-10. 9 май ҳолатига кўра:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 8260 очко
2. (2) Даниил Медведев (Россия) - 7990
3. (3) Александр Зверев (Германия) - 7020
4. (4) Рафаэль Надаль (Испания) - 6435
5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 5750
6. (9) Карлос Алькараз (Испания) - 4773
7. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 4115
8. (6) Маттео Берреттини (Италия) - 3895
9. (10) Феликс Оже (Канада) - 3760
10. (7) Каспер Рууд (Норвегия) - 3760

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

296 (299). Денис Истомин - 161

423 (428). Ҳумоюн Султонов - 91

667 (669). Санжар Файзиев - 33

837 (816). Сергей Фомин - 20

1162 (1164). Саидаъло Саидкаримов - 6

1211 (1216) Жўрабек Каримов - 5

1637 (1679) Олимжон Набиев - 2

1809 (1839) Шониғматжон Шофайзиев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг