UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Озода Собиржонова Ар-Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби! 0 20:18Махачев Илия Топуриянинг қўпол гапларига муносабат билдирди 0 19:54Дана Уайт Ислам Махачевнинг бугунги жангига баҳо берди 0 19:27UFC 322 турнирининг бонуслари кимларга насиб қилди? 0 18:39Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди + ФОТО 0 18:00Пара пауэрлифтингчиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этади 0 17:39Ўзбекистон от спортида янги саҳифа — Бекзод Қурбонов Техасдаги Жаҳон кубоги финалида иштирок этади! 0 17:18Жейк Пол ва Энтони Жошуанинг жанг орқали қанча гонорар ишлаб олиши маълум 0 16:57"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди 0 16:36Шоҳжаҳон Эргашевнинг Salita промоутерлик компанияси билан ҳамкорлиги якунланди (ФОТО) 0 16:15FIDE аёллар ўртасидаги жамоавий Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон қайси гуруҳдан жой олди? 0 15:54Фомин Баҳрайн турнири финалида ўйнайди 0 15:33Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2026 фаворитлари ҳақида гапирди 0 15:12Руслан Абдуллаев ва Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди + ФОТО 0 14:51Ислам Махачев — икки вазнда UFC чемпиони бўлган тарихдаги 11-жангчи! 0

01 янв 13:00
Янгиликлар

Теннис

2018 йилги мавсум бошланди! Ўзбек теннисчилари мавсумни қаерда бошлайдилар?

Теннис шундай спорт турики, янги мавсум ҳар доим янги йилнинг илк ҳафтасидан бошланади.

Одатда профессионал теннисчилар янги йилни ҳеч қачон уйида нишонламайди (жароҳати бўлмаса албатта). Бу йил ҳам бундан мустасно эмас. Янги йилнинг илк куни, яъни 1 январь душанбадан бошлаб 2018 йилги мавсум старт олди. Бутун дунё яна теннис нафаси билан яшашни бошламоқда.

1-7 январь кунлари ATP ва WТА учтадан турнир ўтказиш билан мавсумни очиб беради. АТP таснифига кирувчи турнирлар бу Доҳа(Қатар),Пуне (Ҳиндистон) ҳамда Брисбен(Австралия) даги турнирлардир. Ундан ташқари, АТPнинг учта "Челленжер" турнирлари ҳам бор. Булар Ноумеа (Янги коледония), Плайфорд(Австралия) ва Банкок(Таиланд) шаҳарларида бўлиб ўтади.

Аёллар ўртасидаги WТА турнирлари Брисбен(Австралия), Шензхен(Хитой), Окленд(Янги Зеландия)даги турнирлардир. Январь ойининг иккинчи ҳафтасида эркаклар Окленд(Янги Зеландия) ва Сидней (Австралия)да бахсларга киришадилар. Шунингдек, "Челленжер" турнирлари Канберра(Австралия) ҳамда Бангкок(Таиланд) шаҳарларида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ундан ташқари, аёллар ўртасидаги мусобақа Сидней ва Хобарт шаҳарларида (ҳар иккиси ҳам Австралияда) бўлиб ўтади. Ниҳоят, январь ойининг 3-4 ҳафтасида мавсумнинг илк "Катта Дубулға" мусобақаси 15-28 январь кунлари Австралия очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Шу тариқа, Австралия турнесига якун ясалади.

Энди Ўзбекистонлик теннисчиларга тўхталадиган бўлсак. Денис Истомин мавсумни Австралияда Брисбендаги АТP-250 турнирида бошлайди. Қуръа натижасига кўра, у илк даврада Босния ва Гертсоговиния вакили Дамир Жумхурга қарши кортга чиқади. Бу тўқнашув ғолиби америкалик Жаред Дональдсон ҳамда мезбонлар вакили Жордон Томпсон(WC)лар ўртасидаги ўйин ғолиби билан учрашади. Кейин эса Денис 8-14 январь кунлари Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этиши кутилмоқда. Шундан сўнг, ҳамюртимиз Австралия очиқ чемпионатида асосий тўрда иштирок этишни режалаштирган. Денисга ушбу мусобақаларда зафарлар тилаб қоламиз ва албатта  камида 2017 йилги турнирда қайд этган натижаларини тилаймиз. 



Темур исмоилов учун ўтган мавсум унчалик ҳам омадли келмади. Бу йилги мавсумни юртдошимиз АҚШда бошлашга қарор қилган. У 15 январь куни Флорида штатида бўлиб ўтадиган "Фьючерс" мусобақасида (15 000$) иштирок этиш учун буюртма берган ва икки-уч ҳафта давомида АҚШдаги мусобақаларда иштирок этишни режалаштирган. У билан бирга мусобақаларда иштирок этиш учун Алан Гажиев ҳам буюртма берган. Гажиев ҳозирда умуман рейтингга эга эмас. Чунки, у баъзи сабабларга кўра бир йилдан ортиқ вақт давомида мусобақаларда иштирок этмаганди. Кўрамиз, бу йил қандай натижалар кўрсатар экан. Яна бир ёш вакилимиз Амал Султонбеков 15 январда Туркиядаги "Фьючерс"да (15000$) мавсумни бошлайди. Бошқа эркак теннисчиларимиз мусобақаларга иштироки борасида буюртма беришмаган.

Фарруҳ Дўстов, Санжар Файзиев, Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султоновлар мавсумни қачон ва қаерда бошлашлари ҳақида бизда ҳозирча расмий малумотлар йўқ.


Қизларимиз янги мавсумни қаерда бошлайдилар?

Биринчи ракеткамиз Сабина Шарипова мавсумни Австралия очиқ чемпионатининг саралашидан бошлайди. Саралаш баҳслар мусобақа бошланишидан бир ҳафта олдин старт олади. Сабинага мазкур ўйинларда омад тилаб қоламиз.



Нигина Абдураимова - собиқ биринчи ракеткамиз учун ўтган мавсум кутилганидек омадли келмади ва мавсумнинг кўп қисмини ўйин амалиётисиз ўтказди. Нигина янги мавсумни Ақшда Флорида штатида 8 январь куни старт оладиган (25 000$) ITF мусобақасида бошлаш ниятида. 15 январь куни бошланиши кутилаётган яна бир ITF мусобақасида (у ҳам Флорида штати Орландо шаҳри, 25 000$) Нигинага яна бир тажрибали спортчимиз Оқгул Омонмуродова ҳамроҳлик қилиши кутилмоқда. Оқгул Омонмуродова шунингдек, Туркия ва Миср мамлакатларида бўлиб ўтадиган ITF (15 000$) мусобақаларида иштирок этиш учун ҳам буюртма берган. Спортчимиз улар орасидан ўзига маъқул келганини танлаш ҳуқуқига эга. Буни мусобақа бошланишига икки-уч кун қолганида маълум қилиши мумкин бўлади.

Мақоламизда ўсмир теннисчимиз ҳақида ҳам эслаб ўтишга қарор қилдик. Сергей Фомин (2001-йилда туғилган теннисчимиз) ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Австралия очиқ чемпионатида иштирок этишга буюртма берган (ўсмирлар рейтингида у 140-ўринда бормоқда). Мусобақа 20-27 январь кунлари бўлиб ўтади. Биз барча теннисчиларимизга янги мавсумда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бутун Ўзбекистон аҳлини, Olamsport.com сайти ҳодимлари ва мухлисларини кириб келаётган янги 2018 йил билан чин дилдан муборакбод этиб қоламиз. Оилангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизга омад тилаймиз. Илоҳим, ватанимизнинг тинчлигига кўз тегмасин!


Ҳусниддин Мирзалиев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг