UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

12 ноя 18:35
Янгиликлар

Дзюдо

2021 йилда кўришгунча! Бу йилги халқаро мавсум тугади

Теглар :  ДзюдоДоҳа
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) йил сўнггига қадар ўтказилиши режалаштирилган халқаро мусобақаларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бунга бутун дунёдаги пандемик вазият сабаб бўлмоқда. Октябрь ойи охирида Венгрияда рестартдан кейинги илк - Будапешт "Катта Дубулға" турнири муваффақиятли тарзда ўтказилган эди. Шундан сўнг IJF йил охиригача ҳеч бўлмаганда битта жаҳон дзюдо мусобақаси - Хорватия пойтахтида ташкил этиладиган Загреб Гран-присини ўтказишга умид боғлаганди. 

Афсуски, коронавирус инфекцияси сабаб дунёнинг аксарият мамлакатларида юзага келган пандемик инқироз тобора кучайиб бормоқда. Бунинг натижасида кўплаб давлатлар Сovid-19 вирусининг тарқалишини олдини олиш, тўхтатиш учун қатъий чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда. Айрим мамлакатларда мусобақа тугул, машғулот ўтказишга ҳам шароит йўқ, яъни спорт заллари ёпилган. Шу омилларни инобатга олган ҳолда IJF бу йил бошқа халқаро масштабдаги мусобақаларни ўтказмасликка қарор қилди. 

Халқаро дзюдо федерацияси энди 2021 йилнинг илк мусобақаси - январь ойида Доҳада ўтказилиши режалаштирилаётган Қатар "Мастерс" мусобақасининг ўтказилишидан умидвор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг