07 фев 11:01
Янгиликлар
Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров проф боксга ўтди, у энди Тайсон Фьюри билан бир жамоада!
Бухоролик чарм қўлқоп устамиз Буюк Британиянинг машҳур "MTK Global" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. У хатто янги жамоаси билан бирга Испанияда ўқув-машғулот йиғинини ҳам ўтказишга улгурди.
"Ҳа, Британия компанияси билан шартнома имзоладим. Айни пайтда Бухорадаман. Ҳафта охирларида Англияга жўнаб кетишим керак. Ҳозир визанинг чиқишини кутяпман. Барча деталларга, яъни биринчи жангим қачон ва кимга қарши ўтказаман, каби саволларга у ерга борганимдан сўнг ойдинлик киритамиз", - деди Зоиров.
Маълумот учун, супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри, шунингдек, Мартин Мюррей, Билли Жо Сондерс сингари собиқ жаҳон чемпионлари ҳам "MTK Global" промоутерлик компанияси мижози ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров Рио Олимпиадасининг ҳал қилувчи финал жангида россиялик машҳур боксчи Миша Алоянни мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
Фикрлар