UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0

29 сен 17:48
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин!

Теглар :  Осиё ўйинлари
29 сентябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида ўнинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Совриндорларимиз: 

Олтин:

Акбар Жўраев (оғир атлетика)

Барнохон Сайфуллаева (енгил атлетика)


Бронза:

Фазлиддин Эркинбоев




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.



17:30. Теннис. Фомин/Султонов тандеми Қозоғистон вакилларига 4:6, 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлди.  


17:02. ОЛТИННН!!! Баландликка сакрашда Барнохон Сайфуллаева олтин медалга эга чиқиб, делегациямизга 14-олтин медални тақдим этмоқда!


15:53. Енгил атлетика. 800 метрга югуриш баҳслари финалида ҳамюртимиз Сабоҳат Самижонова маррага охирги бўлиб етиб келди.


14:45. Сувга сакраш. Вьячеслав Качанов финални 11-натижа билан якунлади.


13:30. Ўқ отиш. Азамат Қаюмов трап йўналишини 4-ўринда якунлади. Медалга озгина етмади.


12:00. Теннис. Ҳумоюн Султонов хитойлик рақибини 6:1, 6:4 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, учинчи босқичга йўл олди.


11:42. Бокс. Жаҳонгир Зокиров финалда! У ярим финалда эронлик рақибини 2-раунддаёқ мағлуб этди! Жанг мобайнида у рақибини уч маротаба нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди! Финалдаги рақиб - қозоғистонлик Айбек Аралбай бўлади!


11:07. Волейбол. Эркаклар терма жамоамиз Қозоғистонга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.


11:05. Ўқ отиш. Трап йўналишида жамоавий баҳслар финалида 7-ўрин бўлдик. Бироздан сўнг Азамат Қаюмов ушбу йўналишда яккалик дастур финалида иштирок этади. 


11:00. Mobile Legends ўйинида Гонконгга 1:2 ҳисобида ютқаздик.


10:55. Боксчимиз Фазлиддин Эркинбоев ярим финалда ҳиндистонлик боксчига қарши жанг қилди ва афсуски 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. БРОНЗА!


10:24. ФИНАЛ! Абдумалик Халоков ярим финалда япониялик рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!


9:53. ОЛТИНННН!!!! Акбар Жўраев умумий ҳисобда 423 кг натижа билан Осиё ўйинлари чемпионига айланмоқда!


9:33. Камондан отиш. Нилуфар Ҳамроева филиппинлик рақибасига мағлуб бўлди.


9:30. Сувга сакраш. Вьячеслав Качанов бешинчи натижа билан финалга йўл олди. Финал бугун 13:30да бошланади.


9:20. Камондан отиш. Зиёдахон Абдусатторова хитойлик рақибасига мағлуб бўлди.


8:45. Оғир атлетика. Акбар Жўраевнинг иштироки бошланди. Олтин медаль кутамиз!


8:23. Слаломда эшкак эшиш. Анвар Клевлеев саралашни иккинчи ўринда якунлади ва финалга йўл олди!


8:15. Велоспорт. Аёллар терма жамоамиз жамоавий таъқиб пойгаси тўртинчи натижа билан финалга йўл олишди. 


8:00. Mobile Legends ўйинида Мьянмага 0:4 ҳисобида мағлуб бўлдик.


7:30. Камондан отиш. Амирхон Содиқов қозоғистонлик рақибидан устун келиб, чорак финалга йўл олди. Энди унинг чорак финал баҳслари 3 октябрь куни ўтказилади. 


7:15. Слаломда эшкак эшиш. Яккалик қайиқларда Жонибек Темиргалиев саралашдан муваффақиятли ўтди ва финалга йўл олди. Павел Эйгел эса нима учундир баҳсларда иштирок этмади.


7:00. Камондан отиш. Қуръага кўра икки ўзбекистонлик ўзаро баҳс олиб борди: Амирхон Содиқов Бекзод Боборажабовни мағлуб этди


6:40. Камондан отиш. Бекзод Боборажабов Яманлик рақибини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди. 



Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати: 

(Тошкент вақти билан)


Камондан отиш, эркаклар, 1/24 финал - 4:15 - Бекзод Боборажабов - Наср Алсаяхи (Яман)

Камондан отиш, эркаклар, 1/16 финал - 5:00 - Амирхон Содиқов

Киберспорт, Mobile Legends ўйини - 5:00 - Мьянма - Ўзбекистон

Ўқ отиш, эркаклар, трап саралаши - 6:00 - Азамат Қаюмов

Ўқ отиш, эркаклар, трап саралаши - 6:00 - Охунжон Абдуқодиров

Ўқ отиш, эркаклар, трап саралаши - 6:00 - Тимур Эналиев

Ўқ отиш, эркаклар жамоавий, трап финали - 6:00 - Азамат Қаюмов/Охунжон Абдуқодиров/Тимур Эналиев

Слаломда эшкак эшиш (байдарка), эркаклар, саралаш - 6:30 - Жонибек Темиргалиев

Слаломда эшкак эшиш (байдарка), эркаклар, саралаш - 6:30 - Павел Эйгель

Велотрек, аёллар, жамоавий таъқиб саралаши - 6:40 - Нафосат Қозиева/Самира Исмоилова/Янина Кускова/Асал Ризаева

Киберспорт, Mobile Legends ўйини - 6:55 - Ўзбекистон - Гонгконг

Слаломда эшкак эшиш (каноэ), эркаклар, саралаш - 7:50 - Анвар Клевлеев 

Сувга сакраш, эркаклар, 3 м трамплин саралаши - 8:00 - Вячеслав Качанов

Оғир атлетика, эркаклар (110 кг), финал - 8:30 - Акбар Жўраев

Волейбол, эркаклар - 9:00 - Ўзбекистон - Қозоғистон

Камондан отиш, аёллар, 1/16 финал - 9:15 - Нилуфар Ҳамроева - Габриелла Бидауре (Филиппин)

Камондан отиш, аёллар, 1/16 финал - 9:15 - Зиёдахон Абдусатторова - Ювей Хуанг (Хитой)

Теннис, эркаклар, яккалик саралаши - 10:00 - Ҳумоюн Султонов - Фанминг Менг (Хитой)

Бокс, эркаклар (-60 кг), ярим финал - 10:00 - Абдумалик Халоков - Шонсуке Китамото (Япония)

Бокс, эркаклар (-80 кг), ярим финал - 10:30 - Фазлиддин Эркинбоев - Анкуш (Ҳиндистон)

Бокс, эркаклар (+90 кг), ярим финал - 11:15 - Жаҳонгир Зокиров - Амир Эсмаили (Эрон)

Теннис, эркаклар, жуфтлик саралаши - 12:30 - Ҳумоюн Султонов/Сергей Фомин - Александр Шевченко/Тимофей Скатов

Енгил атлетика, аёллар, баландликка сакраш финали - 15:05 - Барнохон Сайфуллаева

Енгил атлетика, аёллар, баландликка сакраш финали - 15:05 - Валерия Горбатова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг