UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

29 сен 18:44
Янгиликлар

Футбол

Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди

Теглар :  Манчестер Сити
Буюк Британия парламенти аъзоси Жереми Корбин клуб АПЛ молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилганидан сўнг "Манчестер Сити" жиддий жазога тортилиши кераклигини маълум қилди.

"Бу мисли кўрилмаган қарор бўлиб, у жиддий оқибатларни талаб этади. Бу оқибатлар клубнинг лигадан тушиб кетишига муқаррар сабаб бўладиган даражада салмоқли миқдордаги очколардан маҳрум этишни ичига олиши лозим. Шунингдек, барча маблағлари оммавий футболни ривожлантиришга йўналтириладиган катта жарима солиниши керак.

Лига уларни совринлардан маҳрум қилиш масаласини ҳам жиддий кўриб чиқиши лозим. Агар улар ўз совринларини ноҳалол йўл билан қўлга киритган бўлишса, нима учун уларни сақлаб қолишлари керак? Ёдда тутинг, ушбу қоидабузарликлар ортида бошқа клублар ва мухлислар фахрланиши керак бўлган беҳисоб кубоклар ва титуллар яширинган", – дея Корбиннинг сўзларини келтиради “The Standard”.

2.jpg

25 сентябрь куни мустақил комиссия "Манчестер Сити"ни Премьер-лига молиявий қоидаларини бузиш бўйича 115 та банддан 114 тасида айбдор деб топди. Шу билан бирга, аниқ санкциялар ҳозирча тасдиқланмаган. Клуб апелляция бериши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг