22 мар 20:48
Янгиликлар
BREAKING NEWS: Ғофур Раҳимов истеъфога чиқди
AIBA расмий сайтида Ғофур Раҳимовнинг баёноти эълон қилинди.
Эътиборингизга ушбу баёнотнинг қисқача таржимасини тақдим этамиз.
"25 йилдан ортиқ вақт давомида ўзимни бокс ва Олимпия ҳаракатига бағишладим. Мен севимли спортимиз ва спортчиларимизнинг манфаатларини доимо биринчи ўринга қўйганман. Бу рост. Ўтган йили спортимиз қора кунларни ортда қолдириб, янада кучлироқ бўлиши йўлида куну-тун ишладим.
Мен AIBAда бажарган ишимдан фахрланаман. Ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар AIBAни кучайтирди.
Бироқ, шунча ҳаракатга қарамай, сўнгги ойлар давомида Олимпия бокси борасида кўплаб баҳс-мунозаралар пайдо бўлди. Буларнинг асосийси спорт эмас, сиёсат туфайлидир.
Яна бир маротаба таъкидлайман, менга қарши билдирилаётган айбловлар режалаштирилган. Ишонаманки, ҳақиқат барибир қарор топади. Бундан ташқари, мен президент сифатида спортимиз ва спортчиларимизнинг манфаати йўлидаги ишни қилишим лозим.
Вазиятни ҳисобга олган ҳолда, AIBA Ижроқўмига ташкилот низомига асосан истеъфо ҳақида маълум қилдим", - дейилади баёнотда.
Маълум бўлишича, яқин вақтларда ташкилотга вақтинчалик президент сайланади.
Фикрлар