14 апр 10:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Холлоуэйни мағлуб этган Дастин Порье UFC чемпионига айланди, энди у Хабиб билан жанг қилади
Бир неча дақиқа аввал АҚШда аралаш қоидалар бўйича UFC 236 шоуси якунига етди.
Оқшомнинг марказий жангида Дастин Порье ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Макс Холлоуэйга қарши октагонга чиқди. Дастлабки икки раунд Порьенинг устунлигида ўтди. Учинчи раунд Холлоуэйга аталди.
Тўртинчи ва бешинчи раунд тенг курашлар остида кечди. Якунда жанг ғолиби ҳакамлар қарорига кўра аниқланди. Уччала ҳакам ҳам бир овоздан - 49-46 ҳисобида Порьенинг ғалабасини таъминлашди. Дастин бу ғалабаси эвазига енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпионига айланди.
Энди у россиялик Хабиб Нурмагомедовга қарши октагонга чиқади.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар