28 май 14:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қирғиз спортчиси Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади
Қирғизистонлик Уран Сатибалдиевнинг (9-1) UFC’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди.
Хабар берилишича, Уран Сатибалдиев 25 июль куни Абу-Даби шаҳрида (БАА) бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 282 турнирида октагонга кўтарилади.
Унинг рақиби америкалик Дастин Жейкоби (22-9) бўлади. Жанг ярим оғир вазн тоифасида ўтказилади.
Сатибалдиев UFC’да ҳозиргача икки жанг ўтказиб, биттадан ғалаба ва мағлубият қайд этган. Жейкоби эса UFC’да 15 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 4 та мағлубият ва 1 та дурангни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Абу-Дабидаги турнирда ҳамюртимиз Рамазон Темиров австралиялик Стив Эрцег билан баҳс олиб боради.

Ҳавола :
Манба : sport.akipress.org
Фикрлар