UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

29 май 19:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дастин Порье Макгрегор қандай ҳолатда Холлоуэйни мағлуб этиши мумкинлигини айтди

UFC собиқ жангчиси Дастин Порье ирландиялик Конор Макгрегор қандай ҳолатда Макс Холлоуэйни мағлуб этиши мумкинлигини айтди.

Уларнинг жанги UFC 329 турнирининг асосий воқеаси бўлади.

"Конор Нейт Диас каби ёмон ҳолатда бўлади деб ўйламайман. Нейт Майк Перрига қарши жуда ёмон жанг қилганди. Конорнинг зарба кучи йўқолмаган. У жароҳатдан тикланди ва табиий нокаут қилиш қобилиятини сақлаб қолган.

Мен учун асосий савол — у қандай ҳаракат қилади, қанчалик атлетик бўлади ва ҳаракатланиши қандай бўлади. Бу саволларга жавоб топиш керак. Биз уни анчадан бери кўрмадик.

Агар унинг қарши ҳужумлари ва тайминги аввалгидек бўлса, Максни мағлуб этиш имконияти бор.

Мен Максни яхши кўраман, лекин фаолияти давомида у атиги уч марта нокдаунга тушган. Вақт эса барибир ўз таъсирини кўрсатади. У ҳали ёш, аммо жуда кўп зарбалар ўтказиб юборган. Конор эса қаттиқ ура олади.

Қанча вақт жанг қилмаган бўлмасин, унда ҳали ҳам асосий қурол — куч қолган. Айрим жангчиларда бу туғма бўлади", — деди Порье.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг