UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Рамазон Темиров ва Санжар Зокиров кейинги жанглари учун бирга шуғулланишмоқда + ФОТО 0 10:38Поло федерацияси раисига ўринбосарлар сайланди 0 10:17Собиқ чемпион Ислом Болтаев ҳам Тошкентда октагонга кўтарилади + ПОСТЕР 0 09:56Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди 0 09:35Руслан Нурудинов Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида иштирок этадими? Бунга унинг ўзи жавоб берди 0 09:14Илия Топуриянинг акаси ҳам энди UFC'да жанг қилади 0 08:53Муроджон Аҳмадалиевга автомобиль ва 3 хонали уй совға қилинди 0 08:32"Атлетико" сўнгги сонияларда "Барселона"ни меҳмонда мағлуб этди! "Матрасчилар" жадвалда яққол пешқадам! (ВИДЕО + ТУРНИР ЖАДВАЛИ) 0 04:31Александр Усик яна Фьюрини мағлубиятга учратди ва камарларни муваффақиятли ҳимоя қилди 0 02:39Сергей Богачукнинг жанги муддатидан олдин якунланди 0 00:31Исроил Мадримов жанг олдидан Сергей Богачукга омад тилади 0 21:40Ҳумоюн Тўхтамуродов иштирокидаги жанг 25 сонияда якунланди 0 19:21«Манчестер Сити»нинг яна бир етакчиси бир ойга сафдан чиқди 0 18:58Усикнинг жамоаси реванш олдидан Фьюрига талаб қўйди 0 18:34Octagon 68 турнири қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум 0

20 авг 17:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

25 цент туфайли боксга кириб келган, ҳеч қачон таслим бўлмаган, онасининг ўғли Эвандер Холифильд ҳақида ҳикоя

Oғир вазнда уч карра, супер оғир вазн тоифасида 4 карра чемпион, диндор, профессионал, фидойи шахс Эвандер Холифильд.

Болалиги

Эвандер 1962 йил 19 октабрда Алабама штатидаги Атморе шаҳрида дунёга келган. У тўққиз фарзанднинг охиргиси эди. Болалигида у отасини танимаган, аммо онаси Лаура Холифильд диндор, темир иродали аёл эди. Лаура фарзандларига маъсулият ва қатъийлик ҳиссини сингдирди. "У менга мақсадлар қўйишни ва уларга эришиш учун кўп меҳнат қилишни ўргатди, қатъий интизомни ривожлантирди",-дейди Эвандер онаси ҳақида гап борар экан.

“Менинг болалигим яхши ўтди. Опаларим, акаларим, онам ва бувим-мени яхши кўришди. Онам менга йўлда турган ягона рақиб ҳар хил баҳоналар эканлигини ўргатди. Мен ишонадиган нарса ва қилаётган ишларимгина тақдиримни белгилайди. У менга одам бир марта ўлади, қўрқоқлар эса минг марта деб айтарди.

Онам мени кунига уч марта калтакларди. Ўшанда мен уни ёмон кўриб қолардим, лекин улғайганимда, агар онам бўлмаганида Тайсон сингари қамоқхонага тушиб қолишим мумкинлигини англадим.

Ҳар бир қоида бузарлик учун муайян жазо бор эди. "Бешда уйда бўлишингни сўрасам, бешда келишинг керак!"-Аммо она, мен соат бешда келдим!- "Гапирма! Эвандер, сен аллақачон кечикдинг…" Буларнинг барчаси катта дарс бўлди ва шу билан бирга ҳамма нарса жуда оддий эди: Агар камар олишни истасангиз, онангиз тақиқлаган нарсани қилманг”

Сеҳрли 25 цент

Эвандер 4 ёшга кирганида оиласи Аталантага кўчиб келди. У ва акаси Бернард кўпинча ҳовлида қўшни болалар билан ўйнарди. Шундай кунларнинг бирида қўшни болалардан бири спорт клубига кетётганини айтиб ўйин ўртасида кетиб қолди.

Ака-ука Холифильдлар дарҳол спорт билан шуғулланиш учун ажойиб имконият ва шароитга эга бўлган Уоррен болалар спорт клубига боришни жуда хоҳлашди. Бироқ кичик Холифильдда залга аъзо бўлиш учун пул йўқ эди, уни шу ерда ишлайдиган бир аёл қутқарди. Унинг турмуш ўртоғи Жимбо спорт клубида мураббийлик қиларди. Хоккинс хоним Эвандерга 25 цент берди ва бу учун Холифильд хонимдан шу кунгача миннатдор. Ака-укалар аввалига футбол бўлимига ёзилишди. Залнинг нариги четида бокс бўлими бўлиб жамоа аъзоларидан бошқа ҳеч кимнинг киришига йўл қўйилмасди. Эвандер шу бўлимга қизиқа бошлади. Бу клубда бошқалардаги каби шовқин бўлмасди ва махсус интизом ҳукм сурган. Болалар кўп ишлардилар, уларга оқ танли 50 ёшли Картер Морган маъсул эди. У кам гапирарди, лекин гапирганида ҳамма болалар уни тингларди. Бир марта Эвандер ўтиб кетаётган Моргандан сўради: ”Мен сизнинг клубингизга борсам майлими?”

Морган 30 кг вазнли 8 ёш болакайга қаради ва бошини чайқаб чиқиб кетди. Бола мураббийни яна бир неча маротаба безовта қилди. Боланинг ёши бокс учун кичик эди. Кичик Холифильднинг рақиблари жуда кўп бўлган. Аммо у биринчи мағлубият таъмини уч йил ўтиб-11 ёшида билиб олди.

"Ўн саккиз ёшимгача оғриқдан қўрқардим. Одамлар мени ҳамиша жасур бўлган деб ўйлашади. Ҳеч нарса йўқ, мен онамнинг боласи эдим"

Унинг онаси ҳар қандай зўравонликка қарши эди, бироқ ўғлининг бокс билан шуғулланишига қаршилик қилмасди. 11 ёшида Сесил Коллинз исмли йигитдан боксдаги илк мағлубиятини қабул қилганидан сўнг, Холифильд уйига хафа бўлиб қайтди. У онасига спортдан кетмоқчилигини айтди.

"Сен рингга қайтасан ва ўша болани мағлуб қиласан. Шу ишни қилмагунча ҳеч қаерга кетмайсан",-деди Энни Холифильд. Эвандер қайтиб келди ва яна Коллинзга ютқазди. Онаси уни яна жанг қилишга ундади, бу сафар ғалаба қозонишига ишонтирди. Учинчи тўқнашувда Холифильднинг қўли баланд келди. У Эверестни забт этгандек хурсанд бўлди. "Мана, энди боксни тарк этишинг мумкин",-деди Энни. Лекин йигитча аллақачон ўзи учун сабоқ чиқарган эди ва ҳеч қаерга кетмасди.


У иккинчи бор боксдан кетиш фикрига келди, аммо...

Болага Картер Морган ҳам катта таъсир кўрсатди. Мураббий Эвандерни рингда ва ҳаётда ўзини қандай тутишни ўргатди. Бир марта Картер унга жаҳон чемпиони бўлиши мумкинлигини, ажойиб жангчи бўлиши айтди. Бу гаплар охир-оқибат Холифильдни буюкликка олиб борадиган катта йўлга айланди. Морган узоқ давом этган ҳасталикдан сўнг, 1878 йилда   Эвандер 26 ёшлигида оламдан кўз юмди. Холифильд ўшанда боксни ташламоқчи бўлди, аммо кейин бу қарор мураббий фалсафасини бузади деб ўйлади. У спорт залига қайтиб, Картернинг ўғли Тед билан машғулотларни бошлади.

Ўрта мактабни тугатганидан кейин, у иккита жойда ишларди: қутқарувчи ва самолёт танкери вазифасида. Бироқ унинг асосий мақсади Олимпиада эди. Ҳар тонг соат 4 да Холифильд югуришга борарди, у ердан ишга, ишдан чиқиб залга келарди.


Маҳхурлик пиллапояисдаги дастлабки қадамлар

1983 йилда АҚШ Олимпия Қўмитаси Коlorado Spirings спорт вестивалини ташкил этди. Холифильд турнир фаворити Рики Вомакни енгиб биринчи ўринни эгаллади. Ушбу ғалаба уни қўшма штатларининг энг яхши боксчисига айлантирди. Шунга қарамай, қаҳрамонимиз Пан Америка ўйинларида кубалик боксчига ютқазиб қўйди. Бироқ кейинги йили Сент-Луисдаги "Олтин қўлқоп" турнирида ғолиб чиқди. Ўшанда, у ўзидан 4 ёш кичик Майк Тайсон билан учрашган. Турли вазнларда бўлишларига қарамай, болалар дўстона рақобатни ҳам бошлаб юборгандилар. Якунда Майк 5 та рақибнинг 4 тасини нокаут қилди, аммо Эвандер 5 нафар рақибини нокаутга учратди.

1984 йилда Лос-Анжелес Олимпия ўйинларида иштирок этди ва ярим финалгача етиб борди. Ярим финалда Холифильд Янги Зелландия вакили Кевин Баррига қарши рингга чиқди. Иккинчи раундда Эвандер рақибини чап қўли билан уриб йиқитди. Бу ҳодиса раунд якунланишига 13 сония қолганида рўй берди. Ҳакам тўхташ буйруғидан сўнг Холифильд зарба берди деб ҳисоблади. Жангда рақибини дисквалификация қилиниши орқали ғолиб бўлган Кевин Барри ҳақиқий ғолиб кимлигини англаб, Эвандернинг қўлини кўтарди. Америка терма жамоаси етарли далиллар билан норозилик билдирди, аммо Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси уни рад этди. Ушбу қарор бокс жамоатчилиги ва мухлисларнинг ғазабига учради. Америкалик бронза медаль билан тақдирланди.

Шундай қилиб, Эвандернинг ҳаваскордаги фаолияти 160-14, 75 КО рекорд билан якунланди. Уч ойдан сўнг у биринчи ярим ўрта вазнда проф рингдаги дебютини ўтказди. 1985 йилда Полет ва Эвандер Холифильдлар оиласида ўғил фарзанд  дунёга келди. Бироз вақт ўтгач, иккинчи фарзанди ҳам туғилди.


Унда ҳамма нарса бор бўлганида отаси пайдо бўлди

Худди шу пайтда Эвандер онаси унга ҳеч қачон айтмаган отаси билан учрашди: “21 ёшимда Олимпиададан бронза медаль билан қайтдим. Онам мени отамнинг олдига олиб борди. Мен: нега энди учрашишим керак? Мен аллақачон бойман дедим. Онам эса менга «чунки мен хоҳлайман",-деди. Шундан кейин отам иккаламиз бир-биримизга яхши муносабатда бўлдик”

1984 йилнинг кузида мураббийлари ва отасининг кўмаги билан профессионал боксдаги фаолиятини бошлади. Биринчи жангини 15 ноябрь куни афсонавий Маdison Squer Garden'да Лионэль Байрманни мағлуб қилди.

Проф боксда Де Леони енгганидан кейин Эвандер оғир вазнга ўтишини эълон қилди. Вазнни ошириш учун мураббийлар Project Omege номли дастур ишлаб чиқишди. Йил давомида у югурди, сузди, оғир вазн билан ишлади ва аэробик машқларни бажарди. Буларнинг барчасини бутун бошли инструктор гуруҳи бошқарган, улар таркибига бизга маълум бўлган Тим Ҳаллмарк, ортепед-жарроҳ, олимпия сузувчиси ва ҳаттоки балет ўқитувчи ҳам киритилган. Уларнинг ёрдами билан Холли кучини, чидамлилигини, тезлик ва эпчиликни оширди. Холифильд нонушта таркибида юқори протеинли овқатлар ва мураккаб углеводлар мавжуд эди. Нонушта ва эрталабки машғулотлардан сўнг у бир неча соат дам олиб, сўнгра бокс машғулотларига йўл олди. Тушлик учун сабзавотлар одатдаги парҳезга қўшилди. Кечқурун кардиожарроҳлик машқлари режалаштирилган эди. Ҳаллмаркнинг сўзларига кўра, боксчи кунига 4-5 марта овқатланган.

Шуниси эътиборга лойиқки, Эвандер Холифильд фаолиятини тугатганидан сўнг ҳам қатъий режимга риоя қилди. Мана, унинг 50 ёшида берган интервьюсидан парча:

"Мен гўшт еювчиман. Мол, қўзичоқ, чўчқа, товуқ, балиқ гўшти ва денгиз маҳсулотлари. Жуда кўп протеин истеъмол қилишни афзал кўраман. Ҳафтасига икки марта қизил гўшт    истеъмол қиламан"


Холифильд-Тайсон

Яккама-якка кураш пайтида Тайсон ҳам, Холифильд ҳам энг юқори чўққисига чиқмаган эди. Улардан бири кўплаб оғир жангларда қатнашган, иккинчиси эса қамоқда ўтирган. Тайсон Франк Бруно билан жангда эга бўлган WBC камаридан воз кечиб, Леннокс Люисдан камарини ҳимоя қилиш учун эмас, балки Холифильд билан узоқ кутилган учрашув учун ғалаба қозонди. Бу жанг учун Тайсон 30 миллион, Холифильд эса 12 миллион доллар олди. Шиддатли тўқнашув якунида Эвандер Майкни техник нокаутга учратди. Жангдан сўнг Тайсон 11 раундни эслолмаганини айтди.

"Мен ўзимни манмун ҳис қилдим. Мени доим Тайсонга қиёслашарди, уни мағлуб этолмаслигимни гапиришарди. Бу дунё синовидан ўтиши учун ҳар бир шахс учрашиши керак бўлган инсонга эга. Жангдан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек ҳис қилдим",-дея интервью берди Эвандер.


Реванш…Холифильднинг тақводорлиги ҳар доим ҳам хотинига садоқатини англатмасди

Холифильд-Тайсон реванш жанги учун музокаралар бошланди. Бу орада Эвандер бир нечта ғалабаларни қўлга киритди. Бразилиялик Родригезни тезкор нокаутга учратди, Алекс Стюарднинг юзини қонли ниқобга айлантиргани учун жанг тўхтатилди. 1990 йил февраль ойида ҳеч ким кутмаган воқеа юз берди: Майк Тайсон шов-шувли тарзда Жейсм Дугласга 3 та камарини бой берди ва бу Холифилд жамоаси билан музокаралар ўртасида содир бўлди! Эвандер 1990 йил 25 октабрда мутлақ чемпион Дуглас билан баҳслашди. Холифильднинг ҳаётида ҳамма нарса силлиқ эмасди, у иштирок этган диллерлик бизнеси аста-секин қулай бошлади ва рафиқаси Полет Бовен ажрашиш учун ариза берди. Бу Холифильднинг тақводорлиги ҳар доим ҳам хотинига садоқатини англатмаслиги сабабли содир бўлди. У кўплаб аёл мухлисларнинг диққат-марказида эди ва ҳеч қандай никоҳ қасамёди қилмоқчи эмас эди.

Реванш жангини Холифильд фаол бошлади, иккинчи раундда бош билан тўнашув натижасида Майк ўнг кўзининг юқорисидан жароҳат олди. Майк Эвандернинг ўнг қулоғини тишлади. Холифильд оғриқдан сакраб тушди, жанг тўхтатилди ва Майкдан икки очко олиб ташланди. Баҳс шиддатли тарзда давом этарди, шу пайт Тайсон рақибининг бошқа қулоғини тишлаб олди. Раунд охирида ҳакам- Миллс Лейн тишланган жойларни кўрди ҳамда Тайсонни дисквалификация қилди. Жангдан кейинги интервьюсида Майк буни Холифильддан қасос олиш учун қилганини айтди. Кейин у яна жанжал чиқармоқчи бўлди, аммо рингга йиғилган соқчилар ва расмийлар бунга тўсқинлик қилдилар. Бу тўқнашув ўша пайтдаги бокс оламининг энг даромадли воқеаси бўлди. Майк ушбу қилмиши учун 3 миллион доллар жаримага тортилди. Тайсон узиб олинган қулоқ парчасини сақлаб қўйгани, кейинчалик уни Холифильдга совға қилгани ҳақида кўп гапирилган.  


Боксдан ташқарида ва ундан кейинги ҳаёт, мерос

Эвандер Холифильд бир неча марта телесериаллар ва теледастурларда суратга тушди. 2005 йилда у "Юлдузлар билан рақсга туш" да қатнашди ва автобиографик китоб нашр қилди. Бундан ташқари ҳали ҳам спорт залида машғулот ўтайди. 2000 йилларнинг охирида у ўзининг машхур барбекю шоусини чиқарди.

Эвандернинг 4 та хотинидан 11 нафар фарзанди бор. Фаолиятида 100 миллион доллардан кўпроқ пул ишлашига қарамай, Холи 2000 йилларнинг охирида молиявий қийинчиликларга дуч келди. Шу билан бирга 109 хонадан иборат ҳашаматли уйи мусодара қилинган, деярли барча даромадлар қарзлар ва тўловлар учун сарфланган.

"Мен жуда кўп хатоларга йўл қўйдим. 1996 йилда онам вафот этгач, муаммолар бошланди. Барча пуллар у орқали ўтарди, менинг ҳисобчим эди. Мен вазиятни назорат қилолмадим, ёрдам бериш учун оила аъзоларимга ишондим. Аммо улар тажрибага эга эмасдилар, хатоларга йўл қўйишди ва буни мендан яширишди. Мен пулдан тўғри фойдаланмадим",-дейди интервьюларнинг бирида Холифильд.

Шунингдек, у мунтазам равишда турли ижтимоий роликларда пайдо бўларди, шифохоналарга ташриф буюради. 2015 йилда ривожланаётган давлатларда кўриш қобилияти чекланган одамларга ёрдам бериш йўлида пул йиғиш учун витр-дуэлда қатнашди.


Эвандер Холифильд шунчаки "Майк Тайсон қулоғини тишлаган йигит" эмас. У-профессионаллик ва фидойиликнинг намунасидир. Тарихдаги энг буюк чемпионлардан бири

"Мен обод жойда ўсмаганман, менга фақат онам ишонарди. 8 ёшимда, ичимда нимадир сен Муҳаммад Алига ўхшайсан ва 20 йилдан кейин чемпион бўласан деди. Буларнинг бари адашмаганим учун содир бўлди. Чунки мен қила олмайсан деганларнинг гапларига қулоқ солмадим"-дейди, ҳаётига назар солар экан қаҳрамонимиз.

Унинг фаолиятини кўздан кечирар эканмиз, ҳақиқий чемпион ва чин маънода шахс эканлигига гувоҳ бўламиз. Уларнинг ҳаёти ёзилмаган китоб. Юқорида 25 цент пул Эвандернинг боксга кириб келишига сабаб бўлганлиги ҳақида сўз борди. Ҳар бир одамга ҳаётини ўзгартириш учун минглаб имкониятлар берилади. Бундай имкониятлардан фойдалана олганларгина тарихда ном қолдиради… Афсона ҳақидаги материални унинг ажойиб гаплари билан тугатмоқчиман.


"Мен ҳеч қачон қилмаган бир иш бор- мен таслим бўлмадим! Сизда доим ҳам яхши кунлар бўлмайди, лекин тушкунликка  тушманг. Шунчаки, ундан ўтишингиз керак"


САРВИНОЗ РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг