UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29"Битта жанг ва отанг озод". Конор UFC'дан кейин қаерга кетишини айтди 0 14:45Богдан Гусков: "Анкалаев — энг кучли ярим оғир вазнли жангчи, аммо..." 0 14:14Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ 0 13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0 10:42Дана Уайт: "Нганну қора рўйхатимда" 0 10:11"Жавоҳир мен билан ҳазиллашди". Бибисара нуфузли турнирдаги илк ғалабаси ҳақида гапирди 0 09:39ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичи 1-тур рамзий жамоаси маълум қилинди 0 09:08WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг ўринларида ўзгариш борми? 0 08:37Noche UFC: Мексика мустақиллигига бағишлаб ўтказилаётган турнир жангчилари тарозига чиқди 0 08:06"Ўзбекистон ва бошқалар". Қозоғистонлик боксчи Осиё ўйинларидаги асосий рақибларни санади 0

29 окт 17:18
Янгиликлар

Футбол

Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди

Бу ҳақида NBC нашри хабар берди.

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" аъзоси Лионель Месси ўзининг рўйхатига сербиялик теннисчи Новак Жокович ва америкалик баскетболчи Леброн Жеймсни киритди. 

"Биз аргентиналиклар учун [Диего] Марадона ҳамма вақт кумир бўлган ва энг зўри сифатида гавдаланган. Мен кичкина болакайлигимда унинг ўйинларини жонли томоша қилганман. Диего барча маълум даражалардан устун эди", — деди Месси.

"Мен [Роджер] Федерер, Рафа [Надаль] ва [Новак] Жокович каби теннисчиларни қаттиқ ҳурмат қиламан ҳамда уларнинг учаласи ўз спорт турини даражаси ошишига муносиб улуш қўшган, деб ўйлайман. Улар энг кучли даврларида елкама-елка баҳслашиш орқали ҳам кучайиб боришган. Балки мен баъзи спортчиларни унутаётгандирман, аммо яна кимларнидир айтиб ўтиш керак бўлса — Леброн [Жеймс], Стеф [Карри] ҳам энг яхшилар қаторида. Уларга шунчаки қойил қоламан, ҳар бири ўзига хос тарзда спортга нимадир бера олган", — қўшимча қилди Лео.

Марадона ЖЧ-1986 ғолиби, Федерер — катта дубулға турнирларининг 20 карра чемпиони, Надаль — 22 карра чемпион, Жоковичда бундай чемпионлик унвонлари эса 24 тани ташкил қилади. Жеймс "НБА" — Миллий баскетбол ассоциациясининг тўрт карра чемпиони ҳисобланади ва Каррида ҳам худди шунча чемпионлик унвони бор.

Лео Мессининг ўзи ҳозирда 38 ёшда 2023 йилдан буён АҚШнинг "Интер Майами" клуби шарафини ҳимоя қилади. Фаолиятининг энг ёрқин қисмида Месси Испаниянинг "Барселона" ва Франциянинг ПСЖ клублари сафида тўп тепган. Аргентиналик 8-карра "Олтин тўп" соҳиби бўлиш билан бирга, терма жамоаси билан 2022 йили мундиалда ғолиб бўлган, Америка Кубогини (2021, 2024 йиллар), Финалиссимани (Европа ва Америка Кубоги чемпионлари ўртасидаги тўқнашув — 2022 йилда ўтказилган) ҳамда Олимпия ўйинлари (2008) ғолиби саналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг