UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазди 0 18:54Айтжан Халмаханов PWL 10 турнирида қатнашади, рақиб турк курашчиси (ПОСТЕР) 0 18:32Қирғизистонлик Миктибек Оралбай Қатарда жанг қилади, рақиб ҳам маълум 0 18:11Сувга сакраш: Игорь Мялин ва Вячеслав Качанов жуфтлиги Осиё чемпионатида совриндор бўлди (ВИДЕО) 0 17:50Биласизми? "Насаф" шу пайтгача ўз уйида Саудия клуби билан фақат бир марта ўйнаган 0 17:2949 яшар Вандерлей Сильва жангидан кейинги оммавий муштлашувда оғир аҳволга тушди (ВИДЕО) 0 17:08"Иккинчи жанг Перейра учун имкон эмас, мен учун уни финиш қилишим учун имконият" - Анкалаев 0 16:47Алекс Перейра: "Анкалаев ҳозирги мавқейига арзимайди" 0 16:26"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0 16:05World Boxing Жаҳон кубогининг сўнгги босқич манзили тасдиқланди 0 15:44Мераб Двалишвили нима учун йил охиригача Пётр Ян билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 15:23Ноябрь ойида проф бокс оқшоми ўтказилади, Усик ва Кроуфорд Тошкентга келади (ВИДЕО) 0 15:02"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий ўйиннинг бош ҳаками маълум 0 14:41Мераб Двалишвили Хамзат Чимаевни мағлуб этиш учун нима кераклигини айтди 0 14:20Хабиб Анкалаев ҳақида: "Унда Россия тарихидаги энг зўри бўлиш имкони бор" 0

28 май 14:52
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Буни кўриш керак: Бокс тарихидаги энг тезкор нокаутлар + ВИДЕО

Бутун бокс тарихида мухлислар кўплаб қизқарли нокаутларни гувоҳи бўлишган.

Ҳозир бокс тарихидаги бешта энг тезкор нокаут билан якунланган жанглар билан таништириб ўтамиз.

5-ўрин. Бу ўринга бирйўла иккита жангни киритамиз. Дастлаб биринчи жанг ҳақида: ўрта енгил вазн тоифаси WBO камари соҳиби Насим Хамед 1996 йилнинг 16 мартда Саид Лавалга қарши рингга чиқади. Чемпионлик учун кечган баҳсининг 35-сониясида Хамед рақибига дахшатли ўнг қўл зарбасини юборади. Шу тариқа, Лавал рингга ағдарилади. Бу ғалаба Насим учун биринчи ҳимоя жанги эди. 


Иккинчи жанг: Бу жанг ҳам ўрта енгил вазн тоифасида ўтказилган бўлиб, WBC камари соҳиби таиландлик Понгсаклек Вонджонгкам Дайсуке Найтога қарши рингга кўтарилади. Жанг 2002 йилнинг 19 апрелида ташкил қилинган. Баҳснинг бошидаёқ Найто рақибига нисбатан ишончсиз ҳаракат қилади. Бунинг натижасида дастлабки раунднинг 35-сониясида чап қўл зарбасини ўтказиб юбориб, нокаутга учрайди. 


4-ўрин. 1996 йилнинг 27 январида ташкил қилинган жангда Бернард Хопкинс Стив Франкга қарши жанг олиб боради. Бу жангда Хопкинс биринчи марта ўрта вазн IBF камарини ҳимоя қилиши лозим эди. Жангнинг бошида Бернард рақибига иккилик зарбасини йўллаб қийин аҳволга солиб қўяди, шундан сўнг Франк яна иккита жуда кучли зарбаларни ўтказиб юборади, шу тариқа, жангнинг 24-сониясида Стив Франк йиқилади. 


3-ўрин. Ўрта вазн тоифасида WBC камари соҳиби Жеральд Макклеллан ўзининг биринчи ҳимоя жангини 1993 йилнинг 6 мартида Жей Беллга қарши ўтказади. Жанг бошидаги қисқа жеп зарбалар алмашинувидан сўнг, Жеральд рақибининг қорин қисми ўнг томонига кучли зарба йўллайди. Бу зарба Беллни нокаут қилишга етарли бўлиб, жангнинг 20-сониясида якунланишига сабаб бўлади.



2-ўрин. 17 сония! Бу рақам иккинчи енгил вазн тоифаси WBО камари соҳиби Даниэль Хименесга рақиби Харальд Гайерни тиз чўктиришга етарли бўлган. Жанг 1994 йилнинг 3 сентябрида ташкил қилинган. Пуэрто-риколик чемпион рақибига ажойиб ўнг қўл зарбасини йўллайди. Гаер бу зарбадан сўнг, анча вақт рингда ўзига кела олмай қолади. 



1-ўрин. Профессионал бокс тарихидаги энг тезкор нокаут 2017 йилнинг 18 ноябрь санасида кузатилган. АҚШда ташкил этилган жангда икки африкалик боксчилар енгил вазн тоифаси WBО камари соҳиби Золани Тете даъвогар Сибонисо Гоньяга қарши рингга кўтарилади. Тете ўзининг биринчи ҳужумидаёқ рақибини чуқур нокаутга ҳолатига тушириб қўяди. Жанг бор йўғи 11 сония давом этган.



Ҳорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг