UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

08 июн 14:27
Янгиликлар

Кураш

Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди

Теглар :  КурашKeles Open
6-7 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида спортнинг каратэ WKF тури бўйича "Keles Open" анъанавий 7- халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Тошкент вилояти спорт бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон каратэ WKF ассоциацияси, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент тумани бўлими ҳамда Тошкент тумани спорт мактаби "Keles Karate" спорт клуби билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур халқаро турнир юқори савияда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ- 356 сонли "Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаш орқали терма жамоаларга муносиб номзодларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада вилоятлар, Тошкент шаҳри ва қўшни Қирғизистон, Тожикистон давлатлардан 4 ёшдан 18 ёшгача ва 18 ёшдан катта бўлган 1000 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган еттинчи анъанавий турнирни Тошкент тумани спорт мактаби мураббийи, "Keles Karate" спорт клуби раҳбари Дилшод Юсупов, мусобақа бош котиби Хуршид Шодибеков, бош ҳакам Санжар Мақсудов ҳамда бир гуруҳ ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди.

Турнир доирасида тантанали очилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди. Юқори савияда ўтказилган ушбу тадбирда Тошкент тумани ҳокими Сардорбек Эргашев иштирок этиб, кучли учликдан жой олган ёш каратэчиларга диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширди.

Икки кун давом этган муросасиз беллашувларнинг якуний натижалирга кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тошкент шаҳри жамоаси эгаллаган бўлса, иккита учинчи ўрин Қашқадарё ва Сирдарё вилояти жамоаларига насиб этди.

Мусобақада барча вазн тоифасига кўра, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг