09 мар 10:11
Янгиликлар
Теннис
29 ёшли Кристи Ан фаолиятини якунлади
Америкалик 29 ёшли Кристи Ан ракеткасини ғилофига солишга қарор қилди.
"Спортчи фаолиятидаги энг оғир қарор бу шубҳасиз фаолиятни якунлаш ҳақидаги бўлса керак. Бугун ўша кун келди. Мен профессионал теннисчилик фаолиятимни якунладим", - деди Ан.
Маълумот учун, Кристи Ан 1992 йил 15 июнь куни АҚШнинг Аппер-Сэддл-Ривер шаҳрида дунёга келган. Профессиональ теннисдаги фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Олтита ITF турнирида бош совринни қўлга киритган. 2019 йил US Open турнирининг тўртинчи даврасига етиб келган ва бу унинг "Катта Дубулға"лардаги энг яхши натижаси.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар