03 авг 19:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Абдулҳай Шораҳматов Каспийскдаги мусобақада Ўзбекистонга дастлабки олтин медални тақдим этди
Доғистон Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича Магомед-Салам Умаханов хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етиб бормоқда.
Турнирда -56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдулҳай Шораҳматов финалда ҳиндистонлик Гауран Соланкига қарши жанг қилди. Жанг давомида боксчимиз устунликка эришди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ушбу мусобақада терма жамоамизга илк олтин медални тақдим этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар