UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

06 май 12:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

37 ёшли Жозе Альдо чемпионлик камарини кўзлаяпти

Теглар :  Жозе АльдоUFC 301
Собиқ UFC чемпиони Жозе Альдо кеча Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган UFC 301 турнирида октагонга муваффақиятли тарзда қайтганди.

Жангдан кейин бразилиялик тажрибали аралаш яккакураш устаси енгил вазн (61 кг) тоифаси камари учун октагонга чиқиш истагида эканини яширмади. Альдо ташкилотдан кейинги жангини чемпионлик учун қилиб беришларини сўради.   

"Ўз ватанимда ўтган рақамланган UFC турнирининг бир бўлаги бўлганимдан хурсандман. Бу ерда бўлишимнинг ўзи катта омад. Боиси, ташкилот раҳбарлари билан январь ойида музокара олиб борганимда, уларда Риода турнир ўтказиш режаси йўқ эди. Менимча, мен навбатсиз чемпионлик камари учун жанг қилишим керак. Нега? Чунки кетаётган пайтимда рейтингим яхши бўлган. Агар навбатсиз камар учун жанг қилсам, зўр иш бўлар эди. Кичик танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтаман. Янги чорловларни қабул қилишга тайёрман", — деди Альдо.

Эслатиб ўтамиз, Альдо UFC 301 турнирида ҳакамларнинг якдил қарори билан америкалик Жонатан Мартинесни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг