02 фев 11:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
39 ёшли Серхио Рамос боксда дебют қилади. Илк жанг машҳур блогерга қарши бўлади
"Реал Мадрид" собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос боксдаги дебютини Misfits Boxing турнирида ўтказиши айтилди.
Унга 22 август куни америкалик блогер Эндрю Тейт рақиблик қилиши ҳақида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, жанг 88,5 кг вазн тоифасида уч дақиқалик жами олти раунддан иборат бўлади. Жангнинг расмий эълони яқин кунларда оммага тақдим этилади.
Эндрю Тейт собиқ профессионал кикбоксчи ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар