UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

13 мар 09:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ким-кимга қарши? Тошкентдаги бокс кечасида ҳамюртларимизга кимлар рақиблик қилади?

3 апрель оқшомида жанг қиладиган айрим боксчиларимизнинг рақиблари аниқ бўлиб улгурди.

Унга кўра, оқшомнинг асосий кардида рингга кўтариладиган боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев WBA/IBF камарларини япониялик мажбурий даъвогар Риосуке Ивасадан ҳимоя қилади. Маълумот учун, 31 ёшли Иваса шу кунгача 30 та (27 та ғалабадан, 17 та нокаут) жанг ўтказиб, 3 маротаба мағлуб бўлган (2 марта нокаутга учраган). Бу тўқнашув 12 раунд бўлиши белгиланган.

Шаҳрам Ғиёсов эса россиялик Иса Чаниев(14-3, 6 КО)дан WBА International камарини ҳимоя қилади. Жанг 10 раундга мўлжалланган.

Хасанбой Дўсматов Алексис Диаз (25-2, 17 КО)га қарши жанг қилади. Ҳамюртимиз 33 ёшли венесуэлалик рақиби билан 10 раунд курашиши белгиланган. Ушбу жанг ҳам минтақавий камарлардан бири учун ўтказилиши кутилмоқда. 

Проф боксда дебют қилаётган иқтидорли чарм қўлқоб устамиз Иқболжон Холдоров украиналик 20 ёшли Володимир Хордиенко билан 6 раунд жанг қилади. Хордиенко шу кунгача проф боксда 11 марта рингга чиққан. 8 та ғалабага эга ва 3 марта мағлубиятга учраган.

Бундан ташқари, оқшомнинг бошқа қаҳрамонлари Миразизбек Мирзаҳалилов, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалоловнинг рақиблари номи ҳали маълум эмас.

Ушбу жанг оқшоми Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия Қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси, "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси ҳамда DAZN платформаси ҳамкорлига ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда илк бор ташкил этилаётган профессионал бокс оқшоми 3 апрель куни муҳташам "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
13 мар 12:01:26
Adhamjon 40 C123 MA
Alloh yuzlarini yorug' qilsin.
   
13 мар 10:47:43
Baxriddin Abdullayev
Барча боксчиларимизга омад.Оллохни узи кулласин, насиб килса аренага кириб мухлислик киламиз
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг