UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0

30 май 12:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев Тошкентда янги дивизионда жангини ўтказди - бунинг сабаби маълум

Кеча пойтахтимиз йирик профессионал бокс оқшомига мезбон бўлди.

Мусобақанинг асосий беллашувида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев рингга кўтарилди.

Иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Муроджоннинг Венесуэла вакили Эгли Москеда билан жанги Аҳмадалиев шу кунга қадар фаолият юритиб келган иккинчи энг енгил вазн (55,2 кг) эмас, ярим енгил вазн тоифасида (57,1 кг) ташкил этилди. 10 раундлик баҳсда Муроджон рақибини тўртинчи раундда техник нокаут орқали енгди.

Ҳамюртимиз янги вазн тоифасидаги жангини қуйидагича изоҳлади:

"Мақсадларим ўзгармаган — жаҳон чемпионлик камарлари ва энг катта жанглар. 55 кг вазнда ўзимни қулай ҳис қиламан. Лекин муносиб имконият туғилса, 57 кг дивизионига кўтарилишга ҳам тайёрман. Вазиятга реал қарайман: агар Иноуэ иккинчи энг енгил вазнда қолса, кейинги имкониятгача яна икки йил ўтиб кетиши мумкин. Мен эса кутгим келмайди. Шунинг учун бошқа вазнда ҳам чемпионлик камарлари учун курашишга тайёрман. Агар Иноуэ юқори вазнга ўтиб, титулни вакант қолдирса, унда мен 55 кг вазнда ўша камар учун жанг қиламан", дейди юртдошимиз.

Маълумот учун, ярим енгил вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз — Отабек Холматов титул учун даъвогарлардан саналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг