UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди 0 18:47Гэтжи Хабибнинг сўнгги жанги ҳақида: "Ўша оқшом уни ер юзидаги хеч ким мағлуб эта олмасди" 0 18:26Аспиналл Волков билан реванш учун ўз шартини айтди 0 18:05Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди 0 17:43Александр Усик навбатдаги жангини 2026 йилнинг биринчи ярмида ўтказади 0 17:22WTA рейтинги. Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси! (+Жадвал) 0 17:01Чарло Кроуфорд билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 16:40"Ган учун 25 дақиқа қочиб юриш қийин бўлади" - Аспиналл 0 16:19"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди 0 15:58Suzhou Challenger. Мамлакатимизнинг етакчи теннисчилари асосий тўрнинг илк даврасида кортга чиқишди 0 15:37Шаҳрам Ғиёсовнинг промоутерлари чемпионлик жанги учун охиригача курашади 0 15:16Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон дзюдочиларининг қўшма машғулоти бошланди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:55Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири" 0 14:34Махачевнинг мураббийи: "Топуриянинг заиф томони бор" 0 14:13Америкалик шахматчи Народицкий 29 ёшида вафот этди 0

09 июн 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Фазлиддин Ғоибназаровнинг 26 июнь кунги жанги тасдиқланди

Ҳаваскор боксда Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги навбатдаги жангини АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказади.

Одатда биринчи яримўрта вазн (63,5 кг) тоифасида фаолиятини олиб борган Фазлидин (9-1, 5 КО) 26 июнь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. 

Чарм қўлқоп устамизнинг бизга хабар беришича, Ғоибназаров шу куни яримўрта вазн (66,7 кг) тоифасида жанг ўтказади ва унинг рақиби мағлубият нималигини билмай келаётган америкалик Куинтон Рэнделл (8-0, 2 КО) бўлади. 

Аввал хабар берганимиздек, Фазлиддин Ғоибназаров украиналик собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко ҳамда япониялик Масайоши Накатани бокс оқшомининг андеркардида рингга чиқади. Айни пайтда боксчимиз Тошкентда мураббийи Аброр Турсунпўлатов қўл остида сўнгги машғулотини ўтказяпти. 

Маълумот учунм, Фазлиддин Ғоибназаров шу кунгача проф боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут), 1 маротаба мағлубиятга учраган. Охирги жангини 5 декабрь куни арманистонлик Манук Диланянга қарши ўтказиб, рақибини 8 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этганди.

Унинг рақиби эса профессионал боксда саккизта жангда иштирок этиб, барчасида ғалаба қозонган. Ҳисобида иккита нокаутли ғалаба бор. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг