23 июл 11:03
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Айтаверамиз ва қайтаверамиз: Ўзбекистон делегацияси ўз байроқдорини ўзгартиргани маълум бўлди
Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ўзбекистон байроқдорини тайинлашда авваламбор ҳар бир спорт турида мусобақалар жадвалини инобатга олган ҳолда, қолаверса барча спортчи, делегация аъзоларининг фикрини инобатга олиб, боксчимиз Баҳодир Жалолов ва таэквондочимиз Нигора Турсунқуловага ишониб топширилди", - деди Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти очилиш маросимида гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобоусмон Батуров байроқдор бўлишини эълон қилганди. Хабардан скриншотни кўришингиз мумкин.
Айтаверамиз ҳам, қайтаверамиз ҳам! Бунақаси фақат бизда бўлса керак.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
albatta) nima bo'larkina...