UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Алекс Перейра Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашиш нияти йўқлигига шаъма қилди 0 15:59Ўтиш ўйини. "Бухоро" "Арал"ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди 0 15:39Бекзод Қурбонов Абу-Дабидаги турнирда олтин медални қўлга киритди 0 15:17Рамазон Темировга яхшигина рақибни таклиф қилишди 0 14:52Норчаев бугун Германияда операция қилинади 0 14:25UFC рейтинги янгиланди. Рамазон Темировнинг вазнида жиддий ўзгаришлар 0 14:02Александр Усикнинг Қримдаги мол-мулки тортиб олинди 0 13:40"Йиртқичларча ҳис пайдо бўлди". Абдумалик Халоковни тишлаб олган Шумков финал ҳақида гапирди 0 13:19Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди 0 12:57Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни етти вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36Махачевнинг мураббийи Исламга оид 2026 йилги режаларини айтди 0 12:15Исроил Мадримовнинг январь ойидаги рақиби ҳақида маълумот берилди 0 11:54Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди 0 11:33WTA 2025 йилнинг энг яхши теннисчисини эълон қилди 0 11:02Руслан Абдуллаев 2026 йил бошида проф боксдаги тўртинчи жангини ўтказади 0

04 май 12:12
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

Теглар :  Шахмат
Руминияда ўтказилган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида мамлакатимиз ёш шахматчилари муносиб иштирок этди.

Қирқдан зиёд давлат вакиллари қатнашган нуфузли мусобақанинг стандарт шахмат бўйича баҳсларида терма жамоамиз аъзолари учта олтин медални қўлга киритди, блиц мусобақада эса биттадан олтин ва кумуш медалга сазовор бўлди. 

Стандарт шахмат бўйича етти ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Ҳумоюн Бегмуродов тўққиз партиянинг биронтасида мағлубиятга учрамай, 8,5 очко жамғарган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ҳумоюн руминиялик Теодор Додой, Стефан Ника, туркиялик Отабей Ойхон, грузиялик Бека Цверава, озарбайжонлик Зиё Маммадов, қирғизистонлик Султай Чингиз, россиялик Лев Зверев ва украиналик Михайл Каратеев устидан ғалаба қозониб, мўғулистонлик Ганганбарс Зев билан дуранг ўйнади. 

Ўн беш ёшгача спортчилар баҳсида шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоевга тенг келадигани топилмади. У шри-ланкалик Денуван Тикшана, туркманистонлик Озод Нурмамедов, Султон Мирадов, молдовалик Илие Мартиновичи, руминиялик Жорж Столериу, Давид Гаврилеску, украиналик Дмитро Гаюнни мағлубиятга учратиб, озарбайжонлик Мурод Иброҳимли билан дуранг ўйнади. 7,5 очко жамғарган Нодирбек жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди. 

Тўққиз ёшгача қизлар мусобақаси эса иқтидорли шахматчимиз Афрўза Ҳамдамова ғалабаси билан якунланди. Афрўза тўққиз партиянинг еттитасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг натижа қайд этди ва 7,5 очко билан мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, А.Ҳамдамова блиц турнирда ҳам биринчи ўринни эгаллади. 

Тўққиз ёшгача спортчилар ўртасидаги блиц турнирда қатнашган Алихон Авазхонов кумуш медаль билан тақдирланди. 

Умумжамоа ҳисобида терма жамоамиз аъзолари иккинчи ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг