UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Маҳмуд Мурадов MPL турниридан ҳозиргача қанча зарар кўрганини очиқлади 0 12:04“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди 0 11:43Жон Жонс фаолиятини якунлаган Дастин Порьега мурожаат қилди 0 11:22Универсиаданинг бешинчи куни ўзбекистонлик спортчилардан кимларга мухлислик қиламиз? 0 11:01Абдулло Алиев ва Жалгасбай Бердимуратов Будапешт рейтинг турнири совриндори! 0 10:40Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчиси ким деган саволга жавоб берди 0 10:19Қозоғистонлик теннисчи Swiss Open Gstaad чемпиони! 0 09:58Марказий жанги Хотамбек Бойназаров иштирокида ўтадиган UAE Warriors 62 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 09:37Ёзги Универсиадада қатнашадиган талаба дзюдочиларимиз Германияга жўнаб кетишди 0 09:16Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди 0 08:55Данила Семериков янги мавсумга Москвада тайёрланяпти 0 08:34Макс Холлоуэй UFC раҳбарларига эътироз билдирди 0 08:13Анвар Бойназаров ва Шоҳруҳ Холмуродов Karate Сombat 56 турнирида жанг ўтказди + ФОТО 0 07:52Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда 0 07:31Ўзбекистон делегацияси Японияда антидопинг тажрибасини ўрганмоқда 0

22 мар 17:49
Янгиликлар

Шахмат, Қизиқарли!

Карякин, Синдаров ва бошқалар. Дунёнинг энг ёш 10 нафар гроссмейстерлари рўйхатини биласизми?

Теглар :  Шахмат
Улар орасида ўзбекистонлик шахматчилар бор.

Охирги йилларда тезда машҳурликка эришаётган инсонлардан бири шахматчилар ҳисобланади. Ёш иқтидорларнинг жаҳонда тан олиниб, гроссмейстер дея аталаши ақл гимнастикасининг бир мунча ривожланганини кўрсатади. Шу ўринда эътиборингизга дунёдаги энг ёш 10 та гроссмейстерлари ҳақидаги маълумотларни ҳавола этамиз.


10. Садхвани Раунак

 

2019 йилда тўплаган очколари гроссмейстер нормасига тўғри келиб, анча йиллардан бери 10-ўринни ҳеч кимга бермай келаётган хитойлик Бу Сянчжини ортда қолдиради. 13 ёш 9 ойлик пайтида дунёда тан олинган шатранж устаси кўплаб халқаро турнирларда зафар қозонган.


9.Вей И


2013 йили халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлган юксак иқтидор эгаси ўша пайтда 13 ёш 8 ойлик бўлади. У бу натижа билан ҳамюртини ортда қолдиради ва рейтингимизда 9-ўринни банд этади. Шунингдек шахматчи 4 карра Хитой, бир маротаба Осиё чемпиони бўлган.


8. Магнус Карлсен


Норвегиялик таниқли шахмат устаси 2004 йил 13 ёш 4 ойлигида гроссмейстер бўлган ва ўша пайтдаги иккинчи энг ёш гроссмейстер ҳисобланган. Карлсон 4 бор Рапид чемпиони, 4 бор Блиц чемпиони ва бир маротаба классик шахмат бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.


7. Паримаржан Неги


Ҳиндистонлик гроссмейстер 2006 йил бу номга сазовор бўлади. У ўшанда 13 ёш 4 ойлик бўлади. Афсуски 2014 йил "Стенфорд" университетида таҳсил олиш учун шахматни бир муддат тарк этади. Аммо кейинчалик мусобақаларга қайтганини маълум қилади.


6. Нодирбек Абдусатторов


Яқиндагина энг тезкор шахмат тури - Рапид бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлган ҳамюртимиз 2017 йили 13 ёш 1 ойлигида дунё бўйича тан олинган. У 2012 йилда 8 ёшгача бўлган болалар ўртасида жаҳон чемпиони бўлади.


5. Рамешбабу Прагнанандҳа 


Яна бир ҳиндистонлик шахматчи 2018 йил 12 ёш 10 ойлигида гроссмейстер унвонига эга чиқади. Рамешбабу 3 маротаба ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлади.


4. Жавоҳир Синдоров


Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ҳам дунёга машҳур шахмат устаси ҳисобланади. У 12 ёш 10 ойлигида ушбу номга сазовор бўлади. Жавоҳир бир қанча йирик халқаро чемпионатларида иштирок этган. Хусусан Ўзбекистон чемпионлигини ҳам қўлга киритган.


3. Гукеш Доммараджу


Шахматнинг ватани ҳисобланган Ҳиндистон албатта бу спорт бўйича тенгсиз гроссмейстерларни тарбиялайди. Гукеш ҳам 12 ёш 7 ойлик пайтида ушбу мақомга эришади. У Осиё ҳамда жаҳон чемпионатларида ўз ёш тоифасида бир неча бор қатнашиб юқори ўринларни эгаллаган.


2. Сергей Карякин



Яқин йилларгача энг ёш гроссмейстер номини ҳеч кимга бермай келган Россия ҳамда Украина фуқароси ҳисобланган Карякин 12 ёш 7 ойлигида дунё назарига тушган. Шунингдек шатранж устаси бир неча бор жаҳон чемпиони ва жамоавий жаҳон чемпиони бўлган.


1. Абхиманю Мишра


Бир неча жабҳаларда дунёда етакчи ҳисобланган Америка бу сафар ҳам ўз жойида қолди. 2009-йил Нью-Жерсида туғилган шахматчи 2021 йилда 12 ёшу 4 ойлигида энг кенжа гроссмейстер номини олади. Ҳозиргача унинг рекордини ҳеч ким янгилагани йўқ.


Йўлдошбой Рўзматов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг