UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

16 апр 15:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди

Теглар :  Ғофур Раҳимов
Пойтахтимизда Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференция йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎПБФ аъзолари мамлакатимизда профессионал боксни ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилдилар.

Жумладан, федерация аъзолари томонидан ЎПБФ Ижроия қўмитасининг янги таркиби, яъни: федерация раиси У.Т.Ёқубов, раиснинг биринчи ўринбосари Г.А.Раҳимов, раис ўринбосари З.Н.Ходжиниёзовлар сайланди. Бундан ташқари, Ижроия қўмитасининг янги таркибига бокс бўйича тўртта Олимпия чемпионлари Муҳаммадқодир Абдуллаев, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов ва Фазлиддин Ғаибназаровлар киритилди.

Шунингдек, федерация фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ташкилот олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида федерация аъзолари томонидан ЎПБФ таркибида янги тузилма –Васийлик Кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Кенгаш раислигига бир овоздан Қ.М. Рафиков сайланди.

Федерация аъзолари ЎПБФ низомини янги таҳрирда тасдиқладилар ва Ўзбекистонда профессионал боксни ривожлантириш бўйича келгусидаги тадбирларга оид масалаларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг