27 июн 19:00
Янгиликлар
8 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишади ОНЛАЙН
Мусобақанинг марказий жангида ҳамюртимиз Одилхон Камолов Тожикистон вакили Қамариддин Ҳасанов (Камил Каратэ) билан тўқнаш келади. Жанг икки спортчи учун трилогия мақомида ўтади.
Иккинчи асосий баҳсда эса яна бир юртдошимиз Бобур Абдулазизов қирғизистонлик Марсель Нурланбек Уулу билан беллашади.
Шунингдек, турнир асосий карди доирасида Оғабек "Сатурн" Абдумўминов қозоғистонлик Актилек Жолшибеков билан, Самандар Реимбаев эса Озарбайжон шарафини ҳимоя қилувчи Муҳаммадали Нурусов билан жанг қилади.
Мазкур саҳифа орқали турнирда иштирок этаётган вакилларимизнинг жанг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин.
Interim BMF камари учун: Одилхон Камолов (Ўзбекистон, 10-5) - Қамариддин "Камил Каратэ" Ҳасанов (Тожикистон, 9-4)
Оралиқ вазнда: Бобур Абдулазизов (Ўзбекистон, 23-12) - Нуржан Акишев (Қозоғистон, 17-5-1)
Ярим енгил вазнда: Оғабек "Сатурн" Абдумўминов (Ўзбекистон, 5-1) - Актилек Жолшибеков (Қозоғистон, 1-0)
Енгил вазнда: Муҳамедали Нурусов (Озарбайжон, 2-1) - Самандар Реимбаев (Ўзбекистон, 2-2)
Енгил вазнда: Иззатилло Қодиров (Ўзбекистон, 4-1) - Тазабек Баянов (Қозоғистон, 6-0)
Ярим енгил вазнда: Эзиз Дурдуев (Туркманистон, 1-1) - Бобиржон Исроилов (Ўзбекистон, 1-1)
Оғир вазнда: Карим Юсупов (Қирғизистон, 1-1) - Нуруллохон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0), (3-раундда КО-ТКО орқали);
Ярим ўрта вазнда: Жамшид Сайфутдинов (Ўзбекистон, 1-1) - Нурканат Сағатбек (Қозоғистон, 4-0), (1-раундда КО-ТКО орқали).
Фикрлар