UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09Ўзбекистонлик спортчининг Эркабулан Токтарга қарши жанги эълон қилинди 0 19:01"Сурхон" Беҳруз Каримовнинг трансферидан қанча пул ишлаб топди? 0 18:18Бибисара ҳам борми? Қозоғистон терма жамоасининг Самарқанддаги Шахмат Олимпиадаси учун таркиби расман эълон қилинди 0 17:30Собиқ чемпион нега Хабибни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисоблашини тушунтирди 0 16:52UFC рейтинги янгиланди: Нокаутчи енгил вазн тоифасида Топ-5`га яқинлашди 0 16:13Трамп ФИФА атрофидаги можаро фонида Инфантинонинг ёнини олди 0 15:37Grand Chess Tour: Синдаров 475 000 долларлик турнирдаги юришини бошлади 0 15:01Головкиннинг World Boxing ташкилотига 6 та янги федерация қўшилди + ФОТО 0 14:35Моралес Махачев - Гэрри жангини суғурталаш учун 9 кг вазн ташлаши керак 0 13:58Дунёнинг учинчи энг бой инсони “Ливерпуль” эгаларидан бирига айланади 0 13:31Топурия жамоаси Гэтжидан зудлик билан реванш олишни талаб қилмоқда 0 12:58Усман Нурмагомедовнинг менежери Макс Холлоуэйдан узр сўради 0 12:33Даниэль Кормье нима учун Жонсни мағлуб эта олмаганини айтиб берди 0 11:59"Реал"нинг янги футболчилари 2026/27 йилги мавсумда қайси рақамлар ўйнашлари маълум 0 11:22Хабиб Фаластинни оммавий қўллаб-қувватлаш ортидан бир нечта ҳомийларини йўқотганини айтди 0

27 июн 16:21
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат?

Теглар :  ЖЧ-2026
Жаҳон чемпионатининг гуруҳ учрашувлари якунига етишига кам вақт қоляпти.

Бугун тонгда ва эрталаб ўтказилган баҳсларнинг учтаси йирик ҳисобда якун топди. Франция иккинчи таркиб билан ўйнаган Норвегия дарвозасига 4та, Сенегал Ироққа бешта, Бельгия ҳам Янги Зеландия дарвозасига бешта тўп киритди.

Мана шу ҳисоблар диққат-эътиборни тортди, негаки бу йилги мундиалда йирик ҳисоблар кўпайиб кетгандек. Ҳисоблаб қарасак, шу пайтгача 66 та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 18 тасида йирик ҳисоб қайд этилибди. Бу даҳшатми? Ҳа, даҳшат!

Дастлаб шу пайтгача йирик ҳисоб кузатилган ўйинларни келтириб ўтсак. Жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этаётганини ва жамоалар 12 та гуруҳга бўлинганини биламиз. Қизиғи шундаки, 11 та гуруҳда ҳеч бўлмаса битта йирик натижа қайд этилган. Фақат Англия, Гана, Хорватия ва Панама кураш олиб бораётган охирги "L" гуруҳида йирик ҳисоб кузатилмади.

A гуруҳи:

Чехия - Мексика 0:3

Бу гуруҳда фақат битта йирик ҳисоб кузатилди. Мексика Чехия дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.


B гуруҳи:

Швейцария - Босния 4:1

Канада - Қатар 6:0

Қитъадошимиз Қатарнинг Канадага 0:6 ҳисобида имкониятни бой бергани чатоқ бўлди. Гуруҳнинг яна бир ўйинида Швейцария рақибидан 4:1 ҳисобида устун келди.



C гуруҳи:

Бразилия - Гаити 3:0

Шотландия - Бразилия 0:3

Ушбу гуруҳдаги ҳар икки йирик ҳисоб Бразилия терма жамоаси иштирокида кузатилди. Анчелотти шогирдлари аввалига Гаитини, сўнгра Шотландияни бир хил 3:0 ҳисоби билан мағлуб этишди.


D гуруҳи:

АҚШ - Парагвай 4:1

D гуруҳида мезбон АҚШ Парагвай устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.


E гуруҳи:

Германия - Кюрасао 7:1

Жаҳон чемпионати дебютанти Кюрасао Германия билан баҳсда 7та гол қабул қилиб олди.


F гуруҳи:

Швеция - Тунис 5:1

Нидерландия - Швеция 5:1

Тунис - Япония 0:4

Гуруҳда Швеция Тунисни 5:1 ҳисобида мағлуб этганди, кейин ўзи шу ҳисоб билан Нидерландияга енгилди. Гуруҳдаги бошқа беллашувда Япония ҳам Тунисдан йирик ҳисобда устун келди.



G гуруҳи:

Янги Зеландия - Бельгия 1:5

Яқинда ниҳоясига етган учрашувда Бельгия Океания вакили дарвозасига бешта гол урди.


H гуруҳи:

Испания - Саудия Арабистони 4:0

Осиё жамоаларининг йирик мағлубияти Саудия Арабистони иштирокидаги ўйинда ҳам кузатилди. Испания билан баҳсда саудияликлар жавобсиз 4та гол қабул қилиб олишди.


I гуруҳи:

Ироқ - Норвегия 1:4

Франция - Ироқ 3:0

Норвегия - Франция 1:4

Сенегал - Ироқ 5:0

Бу гуруҳнинг 6та ўйинидан нақ тўрттасида йирик ҳисоб қайд этилди. Ачинарлиси, Ироқ ҳар учала баҳсда йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Илк турда 4:1 ҳисобида зафар қучган Норвегия "кераксиз" баҳсда Францияга шу ҳисоб билан мағлуб бўлди.


J гуруҳи:

Аргентина - Жазоир 3:0

Бу гуруҳда Аргентина ўзининг дастлабки учрашувини йирик ғалаба билан якунлади.


K гуруҳи:

Португалия - Ўзбекистон 5:0

Мундиалдаги яна бир дебютант Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам йирик мағлубиятни тотиб кўрди. Португалия билан баҳс 5:0 ҳисобида рақиблар фойдасига ҳал бўлди.


Энди таҳлил ва ҳисоб-китобга ўтамиз. Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонининг ортиши йирик ҳисобларни келтириб чиқарди. Айтиб ўтганимиздек, 66та ўйиндан 18таси йирик натижа қайд этилган ва бу 27 фоизни ташкил қиляпти. Агар ЖЧ иштирокчилари 64га етказилса (ҳар ҳолда Инфантино шуни режа қиляпти), унда йирик ҳисоблар янаям кўп учрайди. Бунинг устига зерикарли баҳслар кўпаяди. Жаҳон чемпионати ўз тароватини йўқотади.

48 жамоа иштирокидаги Жаҳон чемпионати молиявий томондан яхшигина даромад келтирмоқда. Лекин аксар ўйинлар АҚШда бўлиб ўтаётганини унутмайлик. Агар Қатарда ташкил қилинганида биргина ўйин чиптаси 1700 доллар бўлмасди. Чунки ҳар бир давлатнинг ўз тош-тарозиси бор. Футбол томондан ёндашганда зерикарли беллашувлар ҳам кузатилди. Фақат бир дарвозага ўйналган ўйинлар бўлди.

Осиё жамоаларининг йирик мағлубияти ҳаммамизни ўйга толдиради. Чунки муниал Осиё учун ойна. Осиё футболи даражаси мундиалда билинади, биз шу орқали кўзгуда ўз аксимизни кўриб оламиз. Ҳозирча Қатар, Ироқ, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.

Ҳар тўртта жамоа 2027 йил Осиё Кубогида иштирок этишини ҳисобга олсак, бу жамоалар ўз ўйинини кучайтириши учун кўп ишлаши керак.

Япония, Эрон, Австралия ва Жанубий Корея ҳартугул ўз ўйинини топиб олгандек. Япония ва Австралия кейинги босқич масаласини ҳал қилди, Эрон ва Жанубий Корея бошқа гуруҳлардаги вазиятни кутяпти. Осиё Кубогида ҳам шу жамоалар бирламчи фаворит бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Ўзбекистон терма жамоасига охирги турда фақат ижобий натижа керак. Гуруҳдан чиқмаслигимиз аниқ, фақат Туркияга ўхшаб охирги ўйинда ғалаба қозонган ҳолда қайтсак яхши бўларди.


Х.Холиқов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
28 июн 13:41:05
aszmuzb
Европа - 3та Туркия Шотландия Чехия
Африка - 1та Тунис
Ж.Америка - 1та Уругвай
Осиё - 7та Узбекистон Эрон Ж.Корея Ирок Иордания Катар Саудия
Океания - 1та Янги Зеландия
Ш.Америка - 3та Гаити Кюросаво Панама
Жами - 16 та Осиё дан энг куп йукотиш...афсус Осиё жамоалари пассив катнашди...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг