UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Александр Усик: "Мен доим 12 раундга тайёрланаман. Лекин имконият бўлса, Дюбуани нокаут қиламан" 0 17:53Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда 0 17:27UFC Австралияда турнир ўтказилишини анонс қилди (ПОСТЕР) 0 17:10Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади 0 16:54Конор МакГрегор допинг синовлари тизимига қайтди 0 16:26Даниэль Дюбуа: "Усикнинг ожиз нуқталари бор" 0 16:02МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди 0 15:39Усик Фьюри билан трилогия ҳақидаги миш-мишларни рад этди 0 15:17Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо реванш борасида музокара олиб бормоқда 0 14:51Александр Усик Дюбуага қарши жанг олдидан қандай ҳолатда эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 14:25Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум 0 14:03Царукян кейинги жанги қачон бўлишини айтди 0 13:41Усик нега яна иккита жангдан кейин боксни тарк этмоқчи эканини тушунтирди 0 13:20UFC 318: Турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 12:55"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи 0

27 окт 09:15
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторовнинг ғалабали юриши давом этади: мезбон икки марта мағлуб этилди, Нодирбек муддатидан олдин ярим финалда!

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Исландиядаги "World Fischer Random Chess Championship 2022" мусобақасида иштирокини давом эттирмоқда.

Соврин жамғармаси 400 минг АҚШ долларини ташкил этувчи баҳсларда ҳамюртимиз навбатдаги ғалабаларни қўлга киритди. 

3 ва 4-турда у мезбонлар вакили, исландиялик Хьйёрвар Стейн Гретарссонга қарши дона сурди ва ҳар иккала партияда ҳам ғалаба қозонди. 

Бунгача Ян Непомняший ва Уэсли Сони мағлуб этган Нодирбек ўз ҳисобидаги очколар сонини 8 тага етказиб олди ва гуруҳ босқичи якунланишига 2 тур қолганда ярим финал масаласини ҳал қилди. 

Энди бугун Абдусатторов 5 ва 6-тур ўйинларини ўтказади. Нодирбек 5-турда Ян Непомняшийга қарши иккита ўйин ўтказса, 6-турда америкалик Уэсли Со билан ўйин кутмоқда. 

Иккинчи гуруҳда Хикару Накамура 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги Магнус Карлсенда ҳам шунча очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, шахматчилар тур доирасида 2 та партия ўтказишади. Ғалаба қозонган шахматчи 2 очкога эга бўлади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 окт 10:49:49
ТЕМУРБЕК
Ота онанга минг рахмат!!!
Иродали эканлигингни исботлаб бўлгансан чемпион бўлиб!!!
Омад ёр бўлсин!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг