11 июн 16:04
Янгиликлар
Теннис
84 йиллик натижани такрорлаган Елена 2 ҳафтада 2 млн. евро ва 2000 очко ишлаб олди
Латвиялик 20 ёшли теннисчи "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирида шов-шувли тарзда бош мукофотни қўлга киритганди.
Елена Остапенко асосий тўр баҳсларида рақамланмаган теннисчи бўлиб, бу натижаси билан 84 йил аввал ўрнатилган рекордни янгилади. 1933 йилда британиялик Маргарет Скривен ҳам рақамланмаган теннисчи сифатида Франция Очиқ чемпионатида ғолиб бўлган эди.
Эътиборлиси, шу кунга қадар латвиялик теннисчи "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларда хатто учинчи даврадан нарига ўтмаганди. Эртага эълон қилинадиган WTA рейтингида 20 ёшли Остапенко 47-поғонадан 12-ўринга кўтарилиб олади.
Ҳавола :
Фикрлар