UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

08 янв 19:33
Янгиликлар

Теннис

Матчболдан чиқиб кетган Жокович Аделаида турнири ғолиби бўлди

Теглар :  Новак Жокович
Австралиянинг Аделаида шаҳрида мавсумнинг илк ATP турнири якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг бешинчи ракеткаси бўлиб турган сербиялик Новак Жокович ATP рейтингида 33-поғонада бораётган АҚШ вакили Себастьян Кордага қарши кортга чиқди ва қийин ғалабани қўлга киритди - 6/7(8), 7/6(3), 6/4.

Уч соату 11 дақиқа давом этган баҳсда Новак матчболдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Жокович 7 та эйс, 4 та қўшхато ва 2 та брейк қайд этди. Корда эса 15 та эйс, 4 та қўшхато ва 1 та брейк-пойнтга эга бўлди. 

Сербиялик теннисчи фаолиятидаги 92-совринини қўлга киритди. Бу теннис тарихидаги тўртинчи кўрсаткич ҳисобланади. У Рафаэль Надаль билан тўртинчи ўринни бўлишиб турибди. Аделаидадаги муваффақиятли иштирок унга 250 рейтинг очкоси ҳамда 94,560 доллар мукофот пули келтирди. Корда эса 150 балл ва 55,035 доллар ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг