UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

06 янв 15:01
Янгиликлар

Футбол

"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди

Жаҳон футболидаги энг нуфузли инсайдерлардан бири, "The Athletic" мухбири Дэвид Орнштейн МЮда Рубен Аморим ишдан бўшатилгандан кейин бош мураббийликка икки асосий номзодни келтириб ўтди.

Манба маълумотларига кўра, агар клуб янги мураббийни тайинлашни ёз мавсумигача қолдиришга қарор қилса, манкунианлар Томас Тухель ва Роберто Де Зербини устувор вариантлар сифатида кўриб чиқмоқда.

Айни пайтда Томас Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади ва ЖЧ-2026да ҳам миллий жамоа билан ишлайди. Немис мутахассиси клуб даражасида катта ютуқларга эришган, жумладан, Чемпионлар Лигасини қўлга киритган.

Роберто Де Зерби эса ҳозирда Франциянинг "Марсель" жамоасини бошқармоқда. Жамоа Лига 1 да юқори натижалар кўрсатиб, чемпионатда етакчи ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим 5 январь куни "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимидан озод этилган. Клуб раҳбарияти мураббийлик штаби борасидаги кейинги қадамларни таҳлил қилишда давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг