UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

06 янв 18:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руслан Абдуллаев бўлажак жанги олдидан АҚШга йўл олди (ФОТО)

Ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпиони, профессионал рингда учта жанг ўтказган ҳамюртимиз Руслан Абдуллаев рингга қайтиш арафасида.

23 яшар чарм қўлқоп устаси 17 январь тонгида АҚШнинг Калифорния штати, Палм-Дезерт шаҳрида ташкил этиладиган Golden Boy проф бокс оқшомида жанг қилиши ҳақида хабар берилганди. Абдуллаевга ким рақиб бўлиши ҳамон номаълум.

Бугун Руслан жангига сўнгги тайёргарлик босқичини олиб бориш мақсадида Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.

Руслан Абдуллаев 2023 йилда -63,5 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлган. У профессионал рингдаги дебютини шу йилнинг март ойида ўтказиб, иккинчи раундда Хосе Алварадо (3-19-1, 2КО)ни нокаутга учратганди. Ушбу мағлубият Алварадо фаолиятидаги илк муддатидан олдинги мағлубият бўлган эди.

Юртдошимиз профессионал боксдаги иккинчи жангида Жино Родриго (13-4-2, 11КО)ни бир овоздан (барча ҳакамлик ёзувларида 80-71) мағлуб этган бўлса, учинчи жангида Кевин Жонсон (12-7, 8КО)дан ҳам ҳакамларнинг якдил қарори билан (80-72, 79-73, 79-73) устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг